ТИҚХММИнинг бир гуруҳ фаоллари Мўйноқ томон йўл олишди.

Маълумки, Орол денгизининг қуриши нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки бутун сайёрамизга хавф солаётган глобал экологик муаммолардан бирига айланган. Шу сабабдан ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан мазкур хавфнинг салбий оқибатларини камайтириш, ушбу муаммога жаҳон жамоатчилигининг эътиборини қаратиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилмоқда. Қолаверса, қуриб қолган денгиз ҳудудида бутазор ва дарахтзорлар барпо этиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда Оролбўйи ҳудудида, денгизнинг қуриган тубида саксовул ва бошқа шўрга чидамли ўсимликлардан иборат бутазорлар барпо этилиши, ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш борасидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон экологик партияси ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ташаббуси билан ўтказилаётган Экологик ҳайрия веломарафонини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда велоспортни оммалаштириш, Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда кенг жамоатчилик эътиборини долзарб экологик муаммолар ечимини топишга қаратилган.

Ушбу веломарофон жорий йил 21 майдан 5 июнга қадар давом этиши кўзда тутилган бўлиб, марафон иштирокчилари юртимизнинг барча ҳудудларидан ўтиб Мўйноқ томон келишмоқда. Ана шундай эзгу мақсад, амалий тадбирларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг бир гуруҳ фаоллари ҳам иштирок этишмоқда фаол иштирок этишмоқда.

3 июнь куни Тошкентдан Нукус шаҳрига етиб келган иштирокчилар мезбонлар томонидан илиқ кутиб олинди. Даставвал иштирокчилар «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони қатнашчиларини кутиб олиш ҳамда бўлиб ўтадиган тадбирларда иштирок учун Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Амударё туманларида жойлашган  Қуйи Амударё давлат биосфера резервати томон йўл олишди. Тадбир давомида «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони қатнашчилари карнай сурнай садолари остида  кутиб олинди. Кутиб олиш маросими ўз якунига етгач иштирокчилар Қуйи Амударё давлат биосфера резерватига саёҳат уюштиришди.

Маълумот учун: Иштирок давомида Мўйноқ тумани, кемалар қабристони шунингдек, 5-июнь “Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни”га бағишлаб ташкил этилаётган “Ривожланаётган Оролбўйи минтақаси дунё ҳамжамияти нигоҳида" мавзуидаги ҳалқаро анжуманда ҳам иштирок этиш кўзда тутилган.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати