Депутат - халқ манфаатлари ҳимоячиси

Халқ ишончини қозониб у томонидан сайланган депутатнинг юки оғир бўлади. Чунки бунда халқ эътибори ва ишончига масъулият ва мажбурият бор. Сайловчилар ўзи сайланган депутатга ўз дардини айтиб муаммоларнинг ечими хусусида маслаҳат сўрайди. Уни ўзига яқин тутади. Сирдош сифатида ўз сирларини айтади. Дунё миқёсида оладиган бўлсак, ҳар бир ривожланган ва иқтисодий-ижтимоий соҳада бой, аҳолисига ҳар қандай қулайликлар мавжуд давлатларда қонун устуворлиги, суд-ҳуқуқ органлари фаолиятидан халқ рози бўлиб яшаб келмоқда. Қонун устуворлиги ва тартиб бор жойда албатта, ривожланиш бўлади. Қонунчилик жозибадорликини оширишдаги асосий бўғинлардан бири бу Олий Мажлис қонунчилик палатаси ҳисобланади. Шу ўринда, бу тизимда ҳам, айни дамда ёшларимизга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда ва ёшларга тенгдошлари номидан чиқиб, ёшларнинг ҳуқуқларини талаб этишдек масъулиятли ишларда ўзини синаб кўришга замин яратиб берилмоқда. Шу мақсадда, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузурида Ёшлар парламентини ташкил этилиши ҳам юқоридаги гапимизни исботи бўлиб хизмат қилади.

Хабарингиз бор, бугунги кунда Пандемия даврида, Карантин шароитида кўплаб ташкилотларда хусусан, Олий таълим муассасаларида онлине конференциялар, онлине форумлар, онлине учрашувлар ташкил этилмоқда. Биз, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандилари институти фаол талабалари ана шундай ташаббусларни илгари суриб, кўплаб талабалар хоҳиш ва истакларидан келиб чиқиб Онлине суҳбатлар ўтказишни режа қилдик. Бугунги, меҳмонимиз халқ назарига тушган, ҳар доим аҳолининг дард-у ташвиши билан яшайди ва туман, маҳаллалар орасида келиб чиқадиган низоли вазиятларга ечим топишда жонбозлик кўрсатиши билан, депутатлар орасида ажралиб турадиган Расул Кушербаев бўлди. Дастлаб, иштирокчилар Зоом орқали рўйхатга олинди. Онлине суҳбатни Республика Олий таълим Кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, устозимиз Умурзаков Ўктам Пардаевич “Ёшлар парламенти, қонунчиликда ёшларга оид ислоҳотлар” мавзусидаги онлине суҳбатни очиб бердилар ҳамда йиғилганларга онлине суҳбат юзасидан ўзининг илиқ фикрларини билдириб ўтдилар. Зоом дастури орқали бўлиб ўтган Онлине суҳбатда 400 дан ортиқ иштирокчилар қатнашишди ҳамда бир вақтнинг ўзида Фаcебоок ижтимоий тармоғи орқали жонли эфирда кўплаб юртдошларимиз ҳам иштирок этишди. Онлине суҳбат самимий, мулоҳазали, оддий ва албатта кўтаринки кайфиятда бошланди. Онлине суҳбатга Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев, Институт фаол ёшлари жамоаси аъзолари А.Бердимуродов, Д.Акбаров, У.Манзирбойевлар модераторлик қилишди.

Расул Кушербаев дастлаб Олий Маслис қонунчилик палатасидаги иш жараёни билан ўртоқлашди. Ҳар бир соҳада муҳим ўзгаришлар қилиш учун, ҳар бир шахс ўз ҳаётида кескин қарорлар чиқариши зарур. Меҳмонимиз ҳам халқ назарига тушиб, халқ дарди билан яшаш ва ҳар қандай вазиятда ҳам қонун асосида иш кўриш тарафдори бўлиб, депутатлик борасида улкан натижаларга эришиш учун ёшликда у ҳам, муҳим қарор чиқаргани таҳсинга лойиқ. Р.Кушербаев ёшликида учувчи бўлишни орзу қилгани, аммо бир филмдан таъсирланиб, ўз фикрини ўзгартирган ва бор билим салоҳиятини халқ манфаатлари йўлида сафарбар қилишга қарор қилган эди. Учувчилик фаолиятидан воз кечиб, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети, Халқаро журналистика факултетида таълим олган.

Кейин, эса интерактив саволларга навбат берилди. Модераторлар томонидан талабаларнинг ва иштирокчиларнинг Ёшлар парламенти, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда таълим тизимига доир саволлари берилди. Расул Кушербайев саволларнинг ҳар бирига имкон қадар жавоб бериб ўтди ва ўзининг бу фаолиятлар юзасидан қандай ташаббуслар қилиш бўйича таклиф ва хулосаларини бериб ўтди. Ёшлар Парламенти иш фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб, юзага келадиган қийинчиликлар ва ёшларга яратиб бериладиган имкониятлар юзасидан ўз хулосаларини айтиб ўтди. Ёшлар парламентидаги ёшлар албатта, ўз туман ва шаҳарларидаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бизга ва Сенат минбарига қўрқмасдан олиб чиқишига ишонаман деб ўз сўзини якунлади. Институтимиз ректори, устозимиз Умурзаков Ўктам Пардаевич ҳам онлине суҳбатга бефарқ бўлмаган ҳолда, ўз фаолиятидан келиб чиқган ҳолда, Олий таълим тизимида ёшлар орасида коррупсия иллатига қарши ёшларнинг онгида иммунитет ҳосил қилиш, таълим соҳасидан бу иллатни туб илидзигача йўқ қилиш юзасидан депутатга саволлар билан мурожаат қилди. Расул Кушербаев, ўз фаолиятидан келиб чиқган ҳолда, бу иллатга қарши курашиш, халқимиз онгида ҳуқуқий саводхонликни ривожлантириш юзасидан кўплаб таҳлилий маълумотлар келтириб ўтди. Акмал Бердимуродов, Улуғбек Манзирбоев, Дилмурод Акбаровлар модератор сифатида иштирокчиларнинг саволларини етказиб тадбирга жон бахш этиб туришди.

Институтимиз раҳбарияти ҳамда ёшлар номидан, Расул Кушербаевга Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида иккинчи мутахасислик бўйича таълим олиши ва ёшларга ўз билим салоҳияти билим, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши англаган ҳолда ўзи танлаган соҳага нафи тегадиган ёшлардан бўлиб етишишда ҳисса қўшишини таклиф этилди. Расул Кушербаев ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлашини ва албатта буни амалий натижаси бўлишини таъкидлаб ўтди. Шу билан Расул Кушербаев иштирокида ўтказилган жонли, баҳсли тарздаги масофавий мулоқот ниҳоясига етди ва унга ўз вақтини аямасдан мулоқотга рози бўлгани учун институт раҳбарияти томонидан миннатдорчилик билдирди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати