Ҳамкорликнинг мустаҳкам ришталари

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ), дунёнинг етакчи хорижий университетлари билан икки томонлама келишувлар асосидагина эмас, балки қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар бўйича олий ўқув юртлари  ассоциацияларини Глобал конфедерациясида 1999 йилда ташкил топганидан бошлаб, фаол иштироки билан кенг алоқаларни йўлга қўйиб келмоқда.

2010 йилда, институт ташаббуси ва Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлар бўйича Глобал форуми (GFAR), Қишлоқ хўжалиги тадқиқотларини олиб бориш консультатив гуруҳини Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ бўйича дастурлар реализацияси бўлими (CGIAR - CAC), Қуруқ минтақаларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотларини олиб бориш халқаро марказни  Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ буйича бўлими (ICARDA - САС), Вагенинген университети ва Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот ташкилотлари Ассоциацияси (CACAARI) мадади билан Озарбайжон, Арманистон, Грузия,  Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоқистон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги университетларининг таъсис мажлиси ўтказилди ва унда Тошкент шаҳри ТИҚХММИ базасида Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларининг ривожлантириш бўйича Қишлоқ хўжалиги университетлари Консорциуми (CASCADE) ташкил килинди.

2011 йилдан бошлаб, CASCADE минтақавий консорциум сифатида қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар бўйича олий ўқув юртлари ассоциациялари Глобал конфедерацияси кенгаш таркибига қўшилди (GCHERA).

2019 йилнинг 28 октябрида Хитой Халқ Республикасининг Нанкин шаҳрида глобал конфедерациянинг бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Ушбу бош ассамблеяда GCHERAдаги кўп йиллик фаол меҳнатларини инобатга олиб, CASCADE консорциуми раиси, ТИҚХММИ ректори Умурзаков Ўктам Пардаевич Ўзбекистон Республикаси ва конфедерация тарихида илк бор GCHERAнинг Ижро қўмитасига 4 аъзодан бири сифатида киритилди.

Жорий йилнинг 25 сентябрида Польшанинг Познан шаҳрида ўтказилган Қишлоқ хўжалиги таълими ва илмий ҳамкорлик Халқаро Форумида CASCADE ва ТИҚХММИ ўзбек олий таълим муассасалари орасидан биринчилардан бўлиб ХХРнинг Шимоли-ғарбий қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети (ШҒҚЎХУ) раислигидаги Ипак йўли қишлоқ хўжалиги таълими ва илмий инновациялар Альянсига аъзо бўлишди.

ТИҚХММИ ва ШҒҚЎХУ ҳамкорлиги 2010 йилдан бошлаб ШҒҚЎХУ доимий равишда ташкил этиб келаётган халқаро конференцияларида институт олимлар катнашишдан бошланган. 2015 йилда ҳамкорликни ривожлантириш учун яратилган юқори даражада шарт-шароитлар бу каби ташрифларни 2016 йилда ҳам давом этишига асос бўлди ва ШҒҚЎХУ Президенти илк бор Ўзбекистонга ташриф буюрди ва институт билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бу йили август ойида ТИҚХММИ ректори ШҒҚЎХУ юқори даражадаги делегацияни халқаро офиси раҳбари бошчилигида қабул қилди. Ушбу учрашувда икки олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кейинги босқичга олиб чиқиш ҳақида келишиб олинди.

ТИҚХММИ ректори 2019 йилнинг 30 октябрида ШҒҚЎХУ жойлашган Янлинг шаҳрига қилган сафари чоғида музокараларни давом эттирилиб, илмий тадқиқот институтлари, ўқув лабораториялари, университет музейи ҳамда тажриба участка ва станцияларини масофавий мониторинг маркази билан яқиндан танишди.

Музокаралар давомида ТИҚХММИ ўқув хўжалиги қошида Хитой-Ўзбек Сув тежовчи қишлоқ хўжалиги илмий технологик паркини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди. Ушбу илмий технологик парк Ўрта Осиёда Хитой-Ўзбек ҳамкорлигининг илк модели бўлиб, қишлоқ хўжалиги фанлари ва технологиялари, инновация ҳамда ишланмаларни тадбиқ этиш бўйича муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Яқиндагина тасдиқланган 2020-2030 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясида ҳамда 2019 йилнинг 6 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Перзиденти томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг пировард масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига рақамли технологияларни тадбиқ этиш, ерлар, экин майдонлари ва ўрмон массивлари холатини ишончли баҳолаш мақсадида космик зондлаш ишларини ўтказиш бўйича муҳим масалалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон олий таълим мауссасалари орасида биринчи бўлиб ТИҚХММИ ЭкоГИС маркази Вагенинген университети ҳамкорлиги билан бирга ташкил этилган, ва ESRI Америка компанияси яратган АркГИС дастурлар жамланмаси, Leica Geosystems компанияси яратган ERDAS Imagine дастури ёрдамида ўқув жараёнга фанларни ўқитишда ГИС (Геоинформацион тизими) технологиялари ва қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини масофавий зондлашни киритди.  Жорий 2019 йилда ТИҚХММИ Хитойнинг ГИС технологиялар учун янги ва замонавий дастурлар платформаларини яратувчи SuperMap Software* компанияси билан Ўзбекистон ҳамда Ўрто Осиёда жорий дастурдан кенг фойдаланиш ҳамда мутахассисларни малакаларини ошириш бўйича музокаралар олиб борди.

Жорий йилнинг 31 октябрь куни Пекин шаҳрида ГИС дастурий маҳсулотлари ва технологиялари Халқаро конференцияси (GTC 2019 – GIS Software Technology Conference) доирасида SuperMap International компанияси Географик ахборотлар жамияти Хитой Ассоциацияси ва Хитой Фанлар Академияси билан ҳамкорликда Халқаро Форум ташкил этди. Шу куни ТИҚХММИ ректори, профессор Умурзакоов Ўктам Пардаевич, CASCADE Ижрочи котиби, профессор Пўлатов Алим Салимович ва SuperMap Software Вице президенти, хоним Ду Чинге (Mrs. Du Ginge) ўртасида тантанали равишда ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Имзоланган ҳамкорлик шартномаси ТИҚХММИ ва CASCADE Консорциумига Ўзбекистон  Республикаси ҳамда Ўрта Осиёда SuperMap дастурларининг биринчи лицензион фойдаланувчилари бўлиб, талабалар, магистрантлар, докторантларга, шунингдек вазирлик ва қўмиталарнинг мутахассисларини малакаларини оширишда дарс жараёнларини ушбу платформада олиб бориш имкониятини беради.

* Маълумот учун ахборот: Хитойнинг SuperMap Software компанияси инновацион ГИС платформаси (географик информацион тизими) ва Осиёдаги хизматлар учун дастурий маҳсулотларнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларидан бири, шунингдек ИТ-компаниясидир. Компания 1997 йилда Хитой фанлар академияси негизида профессор Чжонг Йершонг бошчилигида унинг издошлари ва докторантлари билан ташкил этилган. Ҳозирги кунда компания қароргоҳи Пекинда бўлиб, 4000 дан ортиқ ходимга эга, Хитойда 20 та филиали, Токиода битта ваколатхонаси, дунёда кўплаб агентликлари ва шериклари бор, жумладан Жанубий Корея, Малайзия ва бошқа мамлакатлар. 2009 йилда SuperMap Хитойнинг биринчи ГИС дастурий таъминотини ишлаб чиқувчиси бўлди. Энди компания дунёдаги энг катта ГИС платформаларини ишлаб чиқарувчилардан бирига айланди. SuperMap Хитойда ГИС технологиялари бозорининг 31,6 фоиз улуши билан биринчи ўринни эгаллайди ва ESRI-ни ушбу соҳада етакчи бўлган, таниқли AгрГИС дастурий таъминот платформасидан ўтиб кетди. Ҳозирда SuperMap Осиё, Европа, Aфрика ва Жанубий Aмерикага, шунингдек бошқа мамлакатлар ва минтақаларга муваффақиятли кириб келмоқда. У 30 дан ортиқ мамлакатларда дистрибюторлар ва шериклар тармоғига эга ва 100 дан ортиқ мамлакатларда фойдаланувчилари бор.

Матбуот хизмати раҳбари раҳимбой жуманиёзов