Aждодлар руҳи барҳаёт

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида ,,Гидромелиорация” факултети ,,СХИТ ва УФ" йўналиши 107-гуруҳ талабалари бўш вақтини мазмунли ташкил етиш учун, белгиланган график асосида 5-декабр кунида ,,Мустақиллик ва Хотира майдонлари” га ташриф буюришди. Мустақиллик майдонига ташриф буйириш чоғида гуруҳ мурабийи Д.Ғуломов ҳамроҳлигида ушбу бош майдонимиз қурилиш тарихи ва бугуни ҳақида маълумотларга эга бўлдик. Ўзбекистон харитаси акс этган “Мустақиллик” монументи ёнидаги “Бахтиёр она” ҳайкали мавжуд бўлиб, ҳатто оддий иш кунларида ҳам бу гўзал маскан сайлгоҳга айланган. Кўкка бўй чўзган фавворалар остида сайл қилиб ҳузурланаётган она-ю болаларни кузатганда беихтиёр бир оёқда турган лайлакларга боқасиз. Нақадар уйғун ва уйқаш бетакрор манзара. Бу онлар юрт тинчлигини, халқимиз ҳаёти осойишталигини, хонадонлар қут-баракали эканлигини ифодалаб тургани билан дилларни янада эзгуликларга тўлдиради. Улар абадият қасри бўлиб болаларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб турибди. Шунингдек ушбу ташриф давомида Хотира майдонига ҳам талабалар Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан ғалабани таъминлашда кўплаб халқлар қатори Ўзбекистон халқи ҳам жуда катта ҳисса қўшган. Ўша пайтда юртимизда қарийб 3,5 миллион аҳоли истиқомат қилган бўлса, улардан тахминан 1,5 миллион нафари урушга сафарбар этилган. Ўз Ватанининг эркинлиги ва озодлиги учун, бугун биз кечираётган осуда ҳаёт учун 400 минг нафардан зиёд ватандошимиз уруш майдонларида қурбон бўлган, яна қанчадан-қанча кишиларимиз бедарак кетган.

 

 ТИҚХММИ матбуот хизмати