Pray for Australia
Дунё бўйлаб содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар орасида энг дахшатли ҳамда аянчлиси Аустралияда содир бўлаётган ёнғинлар эканлиги шубҳасиз. Ижтимоий тармоқларда #PrayForAustralia (Аустралия учун дуо қилинг) ҳештеги остида ҳамдартлик фикрларга тўлиб кетди. Бу ҳақда кимдир билар, яна кимдир қисман эшитган ва яна кимдир умуман билмайди. Шунинг учун ушбу 3 ойдан буён содир бўлаётган катастрофни қисман ёритишга бел боғладим, зеро бу воқейлик ҳаммамизга жуда кучли “бонг” бўлмоғи, иқлим ўзгариши нечоғлиқ ҳақиқат эканлигини тушуниб етишимиз даркор. Ҳозир кунга келиб Аустралия қитъасида давом этаётган ёнғин кўлами шунчалик каттаки, бутун бир Манҳеттан штатига тенг яъни 59.1 кв.км. Натижада Аустралия пойтахти Канберрада ҳаво ҳарорати 44 C га кўтарилиб, ҳаво ҳароратининг 80 йиллик рекордини “бузиб ўтди”.
Ўт ўчирувчилар ва кўнгиллилар гуруҳи ҳаётларини ҳавф остига қўйиб ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилишаётган бўлсада бугунги кунга қадар ёнғин деярли ярим миллиард (480 миллион) ҳайвонлар ва 8 та инсон ҳаётига зомин бўлди ва бунданда ачинарлиси бу рақамлар ҳар куни ошиб бормоқда.
Бодие Аштон исмли шахс Twitter ижтимоий тармоғида ушу табиий мусибат дахшатларини яхшироқ ёритиш мақсадида кунлик аниқ маълумотларни бериб бормоқда. У ёнғин қурбонлари ҳамда унинг кўлами тўғрисидаги маълумотлардан бошлайди:
Кейин у Аустралия ҳукуматининг эътиборсизлиги ва шу қадар доллзарб бўлган масалани муҳокама қилишни хоҳламаслигига ўтади. Бунга Аустралия Бош вазирининг таътил сафари ҳам киради.Шу ўринда Аустралиядаги ёнғинларни кузатиб турганлар биладики, Аштоннинг эътирозларлари ўринли ва Аделайидада содир бўлган ёнғинлар аслида умуман содир бўлмаслиги керак эди. Бу ёнғин ўчоғини ўчириш учун ишлатилган миллионлар аслида бошқа жойларда бу бусибат билан курашаётган одамлар учун ишлатилиши керак эди. Бундан ташқари, ҳароратнинг кўтарилиши ҳамда воқейликни нақадар жиддий эканлигига бошқа қарашлари билан Бодие қуйидаги постида билдиради:
Виктория штатининг энг ҳавфли ҳудудлар учун фавқулодда ҳолат эълон қилиниб, аҳолини эвакуатсия ишлари бошланган. Қуйидаги Сунъий йўлдошдан олинган тасвирларда Виктория ва Янги Жанубий Уелсдаги ёнғинлардан тутун тарқалишини кўрсатади, бу Янги Зеландия ҳудудига тенг майдон демакдир. Бир неча кун олдин Фазодан олинган суратда, кун бўйи Аустралиянинг бази ҳудудлари ёнғинлар натижасида қизил тусга киргани, ва бу ҳолат яқин кунларда тугамаслигини кўрсатади.
Орамизда “Ўзимизнинг муаммолар етарлича, Аустралиядан гапирасан?!”- дейдиганлар ҳам топилади. Аслида бу Австалияда эмас балки биз бугун яшаб турган дунёда содир бўлмоқда.Ва эртага бизда ҳам содир бўлмаслигига ҳеч ким кафолот бера олмайди. Шунингдек, менинг ишончим комилки, агар биз ҳозирдан иқтисодиётни ривожлантиришни экология билан бирга олиб бормас эканмиз келажакдаги фарзандларимиз олдида жуда катта айбдор шахс сифатида гавдаланиб, улар олдида қандай жавоб беришни билмай қоламиз. Ва яна бир нарсага аминманки, унчалик узоқ эмас яъни 10 йилдан сўнг ҳозирда иқтисодий ривожланишга урғу бериб, экологияни рад этиб келаётганлар барчаси экологик муаммолар билан “курашаётган” бўлади. Агар шундай давом этса, у вақтда анча кеч бўлади. Мен бу гапларни шунчаки шахсий қарашларимга асосланган ҳолда эмас балки Иқлим Ўзгариши Бўйича Ҳукуматлараро Гуруҳ (Intergovernmental Panel on Climate Changes) берган маълумотларга асосланиб айтмоқдаман. Бизда ҳали ҳаммаси яхши деёётганлар бўлса, оддий мисол тариқасида ушбу ҳаволага кириб кўришларингизни сўраган бўлардим.
Шу ўринда мавзу юзасидан яна бир нарсани айтмоқчиман. Айни дамда, Аустралияга қанчадир миқдорда далда бериш мақсадида бирқанча давлатлар имконияти даражасида ёрдам қўлларини чўзишмоқда. Куни кеча Монголиялик курсдошим бир мақолани мен билан улашди. Унда Манголия Аустралияга 45 000 доллар молиявий кўмак бергани ҳақида ёритилганди. Бир қарашда Бутун бир давлат учун 45000 доллар унчалик катта пул эмаску дейишингиз мумкин. Лекин Манголиядек иқтисодиёти ночор, аҳолиси қашшоқликда яшаётган давлат учун бу ҳақиқий жасорат аслида. Мен бу гапларим билан биз ҳам ёрдам беришимиз керак демоқчи эмасман лекин ёрдам берилса жуда яхши бўлар эди. Мен бир иқлим ўзгаришига, табиатга бефарқ бўлмаган эколог қолеверса инсон сифатида, Сизлардан Аустралия учун дуо қилишларингизни сўраб қолган бўлардим. Зеро Аллоҳ ҳамма нарсага қодир.
Жамшид Эргашев, Ҳоҳаи университети магистранти