“Мустақиллик” махалласи билан хамкорлик.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12- сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3268 сонли қарори асосида институтга бириктирилган “Мустақиллик” махалла ёшлари ва аҳолисини қўллаб-қувватлаш манзилли дастурлари маъқулланган бўлиб, институтимизнинг профессор-ўқитувчилари Мирзо Улуғбек туманидаги “Мустақиллик” маҳалласига даврий равишда ташриф уюштириб махалладаги 14 ёшгача фарзандлари бўлган оилалар, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 4-июнь куни профессор-ўқитувчилар маҳалладаги кам таъминланган ва темир дафтарга кирган ёшлар билан сухбат уюштирилиб уларга совғалар улашишди. Олой мавзесида 7 уй 39 хонадонда яшовчи Разгон Игоръ Максимович ва Олой мавзеси 12 уй 36 хонадонда яшовчи ёлғиз боқувчиси йўқ аёл Авенесова Карина Сергеевна билан учрашиб уларнинг муаммолари юзасидан сухбат ўтказилиб совғалар берилди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати