Масофавий магистрлик ҳимояси

Олий таълим муассалари тизимидаги илк қадам бакалавр босқичи бўлса, иккинчи қадам магистрлик йўналишидир. Эътироф этиш жоизки, бундан муваффақиятли ўтганлар илм йўлидаги учинчи, тўртинчи довонларни ҳам забт этишга қобил ва қодирдирлар. 2020-йил 8-июн соат 10:00. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Пандемия шароитида Карантин чораларига амал қилган ҳолда масофавий таълим, онлине ишлар ҳамда ходимлар фаолияти давом этмоқда. Бугун айни мана шу соатда Институт ректорининг 2020-йил 18-майдаги 346-А/Ф-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Магистратура бўлими, Иқтисодиёт кафедраси 5А-232401- "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" магистратура мутахассислиги битирувчи босқич магистрантлари Магистрлик диссертация иши бўйича тасдиқланган Якуний Давлат аттестация комиссияси раиси ва аъзолари, илмий раҳбарлар ва профессор ўқитувчилар иштирокида онлине ҳимоя жараёнини амалга оширишди.

Бугунги онлине ҳимоя жараёнини Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Биринчи проректори Мирзайев Баҳодир Суюнович ўз кириш сўзи билан очиб бериб, бугунги кунда таълим соҳасидаги ўзгаришлар ҳамда амалга оширилаётган шарт-шароитлар хусусида тўхталиб ўтди. Аттестация комиссияси ишига муваффақият ҳамда битирувчи магистрантларга омад тилади. 2019-2020-ўқув йилида институтда Магистрлик диссертация иши бўйича Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш магистратура мутахассислиги тасдиқланган ва иштирок этган Якуний Давлат аттестация комиссияси раиси ва аъзолари қуйидагича:

1.Султонов.Б.Ф - Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти директори, И.Ф.Д

2.Қаршийев.Ш.Е - Тошкент Давлат Аграр университети Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти кафедраси доценти, И.Ф.Н

3.Умаров.С.Р - ТИҚХММИ, Иқтисодиёт кафедраси профессори, И.Ф.Д

4.Сангирова.У.Р - ТИҚХММИ, Иқтисодиёт кафедраси мудири, И.Ф.Н, доцент

5.Дўстмуродов.Ғ.Д - ТИҚХММИ, Иқтисодиёт кафедраси доценти, И.Ф.Н

Онлине Магистрлик диссертацияси ҳимоясида иштирок этган битирувчи магистрантлар

1. Бердимуродов Акмалжон Азамат ўғли- "Қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш ёъллари" мавзусида

2.Мадяров Алишер Махмуд ўғли - "Агрокластерлар асосида пахтачиликни самарадорлигини ошириш ёъллари" мавзусида

3.Ҳафизов Бунёджон Зайниддин ўғли - "Активизация инновационных процессов в аграрном секторе экономики" мавзусида иштирок этдилар. Шунингдек, онлине тарзда магистрантлар яқинлари, дўстлари ва қариндошлари иштиток этишди. Жараённи Ўқув ишлари бўйича проректор Бахтиёр Худаёров, Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Д.Ходжаев, Магистратура бўлими ҳодими Ш.Азизов кузатиб бордилар.

Биринчи бўлиш ҳам шатаф, ҳам омад, ҳам масъулиятдир. Қарийб, 3,5-йилдан буён институтда ёшлар билан ишлаш соҳасида фаолият олиб бораётган институт ёшлар етакчиси биринчи бўлиб, онлине Магистрлик диссертацияси ҳимоясини кўтаринки руҳда бошлаб берди ҳамда ўз тақдимотини намойиш этди. Акмал Бердимуродов мавзуни ёритиш борасида илмий ишга дахлдор манбаларни синчиклаб ўргангани маълум бўлди. Унинг ҳимоя жараёнида ўз фикрини дадил айтиб, муаммолар борасида ибратли мулоҳазаларни ўртага ташлаганидан ҳам буни билиш қийин эмас. Ўйлаймизки, бу ташланган иккинчи қадам кейинги одимларни ҳам қутлуғ бўлишига ишора десак, муболаға бўлмайди. Айтиш жоизки, докторантура босқичига ҳам йўлланма ўрнида магистрлик ҳимояси бўлди. Биз учовлонга ҳам кейинги илмий фаолиятда омад ёр бўишини тилаб қоламиз. Учала ҳимоядан сўнг институтимизнинг барча профессор-ўқитувчилари ва ректорат номидан ҳимояда иштирок этган барча комиссия аъзолари, устозлар ўзларининг илиқ истак ва табриклардан таркиб топган дил изҳорларини билдиришди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати