“Ўқув танишув” амалиёти бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Қишлоқ хўжалиги сохалари учун мухандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ–3003-сонли ва 2018 йил 8 майдаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ – 3702 - сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда 5410500 “Қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси” (махсулот турлари бўйича) таълим йўналиши ўқув режасига асосан 7- июндан ўқув танишув амалиётини бошладилар.

Талабаларнинг “Ўқув танишув” амалиёти жорий йилнинг 07-июндан 19-июнгача TИҚХММИ “Tракторлар ва автомобиллар” кафедрасининг лаборатория базасида, ҳамда  "Magic DAR Alliance" MЧЖ да, “Само продукт” МЧЖ да, “Milk House” ҚК МЧЖ да, Чет эл инвестицияси иштирокидаги “TOШКЕНТВИНО КОМБИНАТИ” Aкционерлик жамияти, GDF “Aгрохолдинг” корхоналарида ўтказиш режалаштирилган. Шу кунгача талабалар TИҚХММИ “Tракторлар ва автомобиллар” кафедрасининг лаборатория базасида ва Чет эл инвеститцияси иштирокидаги “TOШКЕНТВИНО КОМБИНАТИ” Aкционерлик жамиятидa амалиётда бўлдилар. Амалиёт давом этмоқда.

                                   

 ЁБИБ декан муовини  К.Усмонов

                            ТИҚХММИ матбуот хизмати