“DSinGIS” лойиҳаси Эрасмус+ кўргазмада ғолибликни қўлга киритди

Қилинган ҳаракатлар ва амалга оширилган ишлар натижаси ғалаба билан якунланса,   қувонч ва шод-хуррамлик чулғайди кишини.   Бу рағбат аслида,  эътиборнинг бир кўриниши ва айни пайтда, мамлакат илм-фани тараққиётига хизмат қилишнинг муҳим бир омилидир.  

Жорий йилнинг 5 октабр куни Ўзбекистондаги Эрасмус+ Миллий Офиси (NEO) томонидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Ерасмус+ Ахборот куни” деб номланган тадбир ташкил этилди. Унда Йовропа Иттифоқининг таълим, аудиовизуал воситалари ва маданият ижроия агентлиги (EACEA) лойиҳа маслаҳатчиси Пия Хейнамаки хоним иштирок этди.  

Мазкур тадбирда лойиҳаларга ҳужжат топшириш,   уларга қўйиладиган талаблар,   лойиҳани ёзиш ва бошқариш бўйича ахборот ва кўрсатмалар берилиб,муваффақиятли амалга оширилаётган лойиҳа раҳбарлари ўзларининг тажрибалари билан ўртоқлашдилар.Чунингдек, Йовропа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида республикамиз ОТМлари томонидан ҳамкорликда амалга оширилган ва амалдаги халқаро лойиҳалар кўргазмаси ҳам ташкил этилиб,   унда жами 32 та турли йўналиш ва соҳаларга қаратилган лойиҳалар иштирок этдилар.   Жумладан,   мазкур кўргазмада институтимизнинг “ДСинГИС-Геоинформатика соҳасида докторантура” лойиҳаси жамоаси – лойиҳанинг Ўзбекистондаги Миллий координатори,   ва институт Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи И.Абдураҳманов,   лойиҳанинг Миллий менежери,“Екология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси таянч докторанти М.Реимов ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўлими методисти А.Ҳамралийев иштирок этдилар.  

Кўргазма давомида DSinGIS лойиҳасига тадбир иштирокчилари орасидан қизиқувчилар кўпайиб,   улар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Хусусан, Йовропа Иттифоқи вакили Пия Хейнамаки ушбу лойиҳа тўғрисида ўзининг ижобий фикрларини билдирди.   Кўргазма бир қатор Йовропа ҳамда Осиё давлатларидан ташриф буюрган экспертлар томонидан ўрганиб чиқилиб,   турли критериялар бўйича баҳоланди.Унда институтимизда амалга оширилаётган “DSinGIS:   Геоинформатика соҳасида докторантура” лойиҳаси кўргазмада иштирок этган 32 та халқаро Эрасмус+ лойиҳалари орасида фахрли 1-ўринни қўлга киритди.  

Чунингдек,   И.Абдураҳманов ва М.Реимов томонидан “Лойиҳанинг маҳаллий жамоаси томонидан молиявий бошқарувининг амалга оширилиши” мавзусида тақдимот қилиниб,   улар мазкур йўналишдаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.   Мазкур тақдимот қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотиб,   улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.  

лойиҳаси ҳақидаги батафсил маълумотни лойиҳанинг қуйидаги wеб сайти орқали олишингиз мумкин:

http://geoinformatics.uz

Таъкидлаб ўтиш жоизки,   бугунги кунда институтимизда амалда жами 16 та турли лойиҳалар амалга оширилаётган бўлиб,   шулардан 10 таси Йевропа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида бажарилаётган лойиҳалардир. 

Халқаро ҳамкорлик бўлими методисти А.Ҳамралийев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов