Миллат танламас иллатларга қарши

6 - декабр куни 2-Талабалар турар жойида  "Диний фундаментализм ва экстремизим " мавзусида тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирни Ички ишлар Вазирлиги махсус операцияларни мувофиқлаштириш  бошқармаси ходимлари маёр Й.Ш Эшмирзайев Юридик фанлар номзоди катта лейтенант М. Хаитов мавзуни кенг ёритиб беришди.

Ислом динини ниқоб қилиб одамларни бир-бирига қарши қўйиб қон тўкишни ташкил қилаётган, амалда ўзининг ҳузур-ҳаловатини ўйлаётган кимсаларни Европада фундаменталистлар Марказий Осиёда ақидапарастлар ёки экстремистлар деб атайдилар. Экстремист лотинча сўз бўлиб “ўта”, яъни ижтимоий сиёсий характердаги муаммоларни ҳал этишда, ўта кескин чора- тадбирлар фикр қарашларни ёқловчи назария ва амалиёт. Экстремизм мазмунига кўра диний ва дунёвий, намоён бўлишига кўра ҳудудий, минтақавий ва халқаро шаклларга бўлинади. Экстремистик қарашлар жуда чуқур илдизларга эга бўлиб, ҳеч қачон чегара билмаган, дин, миллат, ҳудудни тан олмаган. Экстремизмнинг сиёсий иқтисодий ва мафкуравий кўринишлари мавжуд бўлгани ҳолда, у барча динлар доирасида ривожланган.

Диний экстремизм ислом оламида ҳам кенг тарқалган, диний экстремистлар қайерда фаолият кўрсатмасин асосий мақсади диний давлатни барпо этиш бўлиб, бу мақсадга ўзаро низолар, қуролли тўқнашувлар орқали, яна қон тўкиш ва зўравонлик билан эришишни кўзлайдилар. Бу эса мустақилликка ҳам, жамият тараққиётига ҳам катта ғов булади. Экстремистик гуруҳларнинг ягона мақсади ҳокимиятни қўлга киритиш бўлиб, бу йўлда улар энг жикканч усуллардан фойдаланадилар. Экстремизм хавфи ҳақида тўхталиб,  аслини олганда, хавфсизликка солинаётган таҳдидлар анча серқирра, улар сиёсий экстремизм, шу жумладан диний руҳдаги экстремизмни, миллатчилик ва миллий маҳдудликни, этник ва миллатлараро маҳаллийчилик ва уруғ-аймоғчилик асосидаги бидъатларни, коррупсия ва жиноятчиликни, экология муаммоларини ўз ичига олади.

Юқорида баён қилинган фикрлардан хулоса қилиш мумкинки экстремизм, ақидапарастлик, фанатизм, терроризм гарчи тарихий келиб чиқиши ва бошқа жузий жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилсада, лекин бир-бирини тўлдириб келган. Диний фундаментализм ва экстремизм мавжуд экан, терроризм хавфи ва таҳдиди ҳамма вақт сақланиб қолади. Зеро, терроризм ўзининг ғоявий ва мафкуравий озуғини улардан олади ва уларга таянади.

Ёшлар билан ишлаш декан муовини А.Н Ботиров, ЭТ ва ЭЖФ кафедраси ходимлари: доцент Холиқназаров.Ў., Юнусов.Р., Байзаков.Т. Ассистент Матчонов.О., Юсупов Ш., Турдибойев.А., Маркайев.Н., ҚСХЕТ талабалари қатнашишди.

Тарбиячи - педагог, психолог  Дилором Сагдуллайева ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов