Хотин – қизлар орасида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар амалда
Институт Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Хотин-қизлар масалаларига оид бир қанча ўтказиб келинаётган тадбирларнинг самарадорлиги, уларнинг сифати ва натижавийлиги бўйича институт Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгаши раиси З. Исмаилова ўз фикрларини баён этди. Бу масалада деб таъкидлади З.Исмаилова – биз тадбирлар сонини эмас, балки бевосита хотин-қизларнинг ўқиши ҳамда ишлаши билан биргаликдаги фаолиятларини ўрганган ҳолда, уларнинг муаммолари, фикрлари, тавсиялари, таклиф-ларини эътиборга олиб ташкил этишимиз, улар учун қизиқарли ва фойдали бўлишига қараб режалаштиришимиз мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу борада биз ва сиз Кенгаш аъзолари ўз вазифамизни одилона олиб боришимиз лозим бўлади. Ҳар бир аёл ходимлар ва талаба-қизлар орасига киришимиз, уларнинг муаммоларини ўрганишимиз, бевосита уларга институтимиз жамоат ташкилотлари томонидан вақтида ёрдамимизни беришимиз даркор. Шу билан бирга олдимизда жуда катта масъулиятли тадбирларимиз турганини, уларни юқоридаги фикрларимиздан келиб чиққан ҳолда тайёргарлик кўриб ўтказишга режаларни аниқлаб, тақсимлаб олиш ва ҳар бир факультет кесимида ўтказишимиз керак бўлади.
Булар биринчидан А.Ориповнинг юбилейига тайёргарликда хотин-қизларнинг фаоллигини кўрсата олиш, Ҳалқаро хотин-қизлар куни тадбирини юқори савияда ўтказиш масаласи ва “Спорт гўзали” мавзусида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш, энг асосий яна бир тадбиримиз бу 2-3 март куни режалаштирилаётган 2021 йилда “I-халқаро: Янгиланаётган Ўзбекистонда хотин - қизларнинг илм – фан тараққиётидаги роли ва Гендер тенглиги” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясидир. Бу нафақат Республика, балким халқаро миқёсидаги анжуман бўлганлиги бизни янада масъулиятимизни оширади. Бу борада барча факультет кесимида мақолалар топшириш, профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талаба қизларни жалб этиш масаласига эътиборли бўлишимиз талаб этилади. Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда доцент У.Сангирова, доц. Ф.Қиличевалар томонидан ишларимиз ва ўтказиладиган тадбирларимизни самарадорлиги биз томонимиздан эмас, балки аёл профессор-ўқитувчиларимиз ва талаба – қизларимизнинг фаоллигида ва уларга берилган ва олинган натижавийликда эканлигини яна бир бор таъкидладилар. Ўйлаймизки, институт Хотин-қизлар масалалари бўйича олиб борилаётган ишларимиз йил охирида ўз самарасини беради.
ТИҚХММИ матбуот хизмати