Халкаро олимпиада - ҳамкорлик таълмнинг асосий пойдевори

2021 йил 9 апрель куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Баркарор ривожланиш максадлари» бўйича халкаро олимпиаданинг  миллий  босқичи ўз ишини бошлади. Олимпиаданинг очилишига бағишланган тадбирда кириш сўзи билан иштирок этган ТИҚХММИ ректори, проф. Ў.Умурзаков ушбу олимпиаданинг мақсади ва аҳамиятини очиб берди.

 

Шунингдек олимпиадани очилишида Қозоқ-Немец университети проректори  Барбара Януш-Павлетта, Оролни кутқариш жамғармаси раҳбари Вадим Соколов, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссиясидан Динара Ажигалиева, Глобал сув ҳамкорлиги ташкилотидан (GWP) Гульджамал Нурмухамедова ўз маърузалари билан иштирок этишди ҳамда халқаро олимпиада иштирокчиларига омад ва зафарлар тиладилар.

Олимпиаданинг 1-босқичи онлайн шаклда тест синовлари кўринишида ўтказилди ва биринчи боқич натижалари шу куннинг ўзида эълон қилинди. Ғолиблар олимпиаданинг 2-босқичига йўлланма олдилар.  Халқаро талабалар олимпиадасида мамлакатимизнинг 15 та олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этишди.

Халқаро олимпиада яна 2 кун давом этади. Олимпиаданинг кейинги кунларида, қатнашчиларни махсус сув хўжалиги объектларига ташрифларини уюштириш ҳамда олимпиаданинг йўналишлари бўйича 2-босқичини ўтказиш режалаштирилган.
 

ТИҚХММИ матбуот хизмати