ТИҚХММИга умумий қиймати 6,17 млрд. сўм бўлган 2 та фундаментал лойиҳаларни бажаришга сертификатлар берилди

2021 йилнинг 9 июль куни 9 та фан йўналиши кесимида Фанлар академияси ҳамда 5 та вазирлик тасарруфидаги 7 та илмий-тадқиқот институтлари, 8 та олий таълим муассасаси, 7 та илмий марказ томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштирилган умумий қиймати 67,9 млрд. сўм бўлган 34 та (20 та амалий, 14 та фундаментал) лойиҳалар раҳбарларига сертификатлар топширилди (https://mininnovation.uz/uz/news/3256).

Ушбу тадбирда ТИҚХММИда бажарилиши белгиланган иккита фундаментал лойиҳага ҳам сертификатлар олинган, жумладан:

  • Ирригация ва мелиорация кафедраси профессори, қ.х.ф.д. Хамидов Мухаммадхон Хамидовичнинг илмий раҳбарлигида бажарилиши тўрт йилга мўлжалланган, умумий қиймати 3,2 млрд сўм (йиллига 800 млн сўм) бўлган “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида глобал иқлим ўзаришини суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатига таъсирини баҳолаш ва башоратлаш хамда ГАТ технологияси асосида суғориладиган ерларни гидромодуль районлаштириш электрон хариталарини яратиш услубларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа;
  • Назарий ва қурилиш механикаси кафедраси профессори, т.ф.д., институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Султанов Тохиржон Зокировичнинг илмий раҳбарлигида бажарилиши беш йилга мўлжалланган, умумий қиймати 2,97 млрд сўм (йиллига 593,74 млн сўм) бўлган “Грунтнинг намланганлик ва чизиқсиз фильтрацияни ҳисобга олган ҳолда грунтли тўғонларнинг мустаҳкамлик ишончлилигини баҳолаш назарияси ва усулини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа.

Биринчи лойиҳага Германиянинг Лейбниц номли қишлоқ хўжалиги ландшафтлари илмий-тадқиқот маркази (ZALF) катта илмий ходими, т.ф.д. Дагмар Балла, иккинчи лойихага Германиянинг Ер тадқиқотлари маркази “Ўрта Осиёда сув” лойиҳаси раҳбари, Др.(PhD) Аброржон Ғофуровларнинг ҳамрахбарлик қилишлари белгиланган. Шунингдек лойихаларнинг йиллик иш режалари тузилиб, тасдиқланиб, вақтинчалик ижодий жамоалари таркиби шакллантирилган. Лойиҳаларни бажариш давомийлигида кафедраларнинг моддий техник базаларини кучайтириш, замонавийлаштириш ҳамда тадқиқотлар доирасида республикада ва хорижий хизмат сафарларини амалга ошириш режалаштирилган. 

Маълумки, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танлови мунтазам ўтказиб келинмоқда (https://mininnovation.uz/uz/news/3256).

 

 

ИТИ ва ИПКТ бўлими бошлиғи, проф. Б.Матякубов
ТИҚХММИ матбуот хизмати