Ёзги мактаб таассуротлари

Ўзбекистонни, унинг маорифи ва илмий анъаналарини чет элда муносиб тақдим этишда мамлакатнинг ёш авлодлари катта рол ўйнайди. Институтимиз талабалари ўз мутахассисликлари бўйича замонавий билимларни эгаллаш, қобилятларини юксалтириш ва нафақат юртимиз, балки чет эл мамлакатларида буни ёритишда ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Бу каби институтимиз талабаларидан бири Гидромелиорация факултети 416-гуруҳ талабаси Отаханова Олимахон Адхам қизи. Жанубий Корея ва Ўрта Осиё мамлакатлари ўртасида мустаҳкам дўстлик алоқаларини ўрнатиш, билим ва малакаларини алмашишни мақсад қилган Корея Республикаси “NIIED” Олий таълим вазирлиги томонидан таъсис этилган, Сеул шаҳрида бўлиб ўтган “GKS-2019 for Central Asian Undergraduate students” академик ёзги мактабида муносиб иштирок этди.

Ушбу Ёзги мактаб 11-июлдан 14-августга қадар давом этди ва 80дан ортиқ Ўрта Осиё (улардан 11киши Ўзбекистонлик) талабаларини қамраб олди. Лойиҳа давомида талабаларга мутахассисликлари бўйича Корея тажрибасидан билимлар, Корейс тили бўйича дарслар, Корея кўҳна тарихи, анъаналари ва қадамжоларига, булардан Кёнджу, Куми, Дэгу, Буэе, Иксан, Бусан шаҳарларига саёҳатлар уюштирилди. Лойиҳа давомида қатнашчиларга Ўрта Осиёга алоқадор бўлган глобал муаммолар ва уларни ечишга турли калит элементлар тақдим этилди. Улардан оқилона фойдаланган ҳолда Ўзбекистонлик “Aral Sea Monitoring” жамоаси қисқа муддат ичида берилган элемент яъни “Dron” ёрдамида муаммога ўз қарашларини билдиришди ва Ёзги мактаб якунида Конкук Университетида талабамиз Отаханова Олимахон томонидан лойиҳа тақдимот қилиниб таланбалар томонидан тайёрламган постер бўйича савол жавоблар ўтказилди.

 

GKS-2019 ёпилиш маросимида талабамиз бошчилигидаги жамоа 1-ўринга лойиқ деб топилди ҳамда ғолиблик сертификатлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Кореялик профессор ва ҳакамлар томонидан талабаларимиз намойиш этган лойиҳа ва Орол муаммосига ёндашувга катта қизиқиш билдирилди ва келгусида бу борада бирга иш олиб боришга мустаҳкам алоқалар ўрнатилди.

Институт Матбуот маркази раҳбари Р. Жуманиёзов