Европалик ҳамкорлар билан Биоиқтисодиёт бўйича магистратура дастурини жорий қилиш бўйича биринчи қадам
Биоқтисодиёт Марказий Осиё мамлакатлари учун янги тармоқ бўлиб, Европа ва АҚШда яқин ўтмишдан бошлаб қўлланилиб келиняпти. Биоиқтисодиёт - қайта тикланадиган биологик ресурсларни ишлаб чиқариш ва ушбу ресурсларни ҳамда чиқиндиларни озиқ-овқат, озуқа, биологик маҳсулотлар ва биоэнергетика каби қўшимча қийматга айлантиришдан иборат. Ушбу лойиҳа 3 йилга мўлжалланган бўлиб, Erasmus+’нинг салоҳиятни ошириш дастури доирасида амалга оширилади. Лойиҳа мақсади Ўзбекистондаги ҳамкор университетларида Биоиқтисодиёт бўйича магистратура дастурини жорий қилиш ҳисобланади.
Бугун Финляндиянинг Латвиянинг ҳаётий фанлар ва технологиялар университетидан ректори Ирина Пилвере, Ирина Кулитане, Ювискалье амалий фанлар университетидан Кирси Кнууттила, Литванинг Витаутас Магнус университетидан Вилия Алекневичин, Сандия Зеверте-Ривза, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан Улуғбек Ходиев, Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан Хусниддин Мардонов, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтидан Шерзод Рахмонов, Тошкент давлат аграр университетидан Санжар Адилов, Бухоро давлат университетидан проректор Аброр Жўраев, Ўзбекистон Агро-ахборот ва инновациялар марказидан Мирзохид Йўлдошев иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувни Латвиянинг ҳаётий фанлар ва технологиялар университетидан ректори Ирина Пилвере очиб берди ва лойиҳани бажаришда муваффақиятлар тилади. Ирина Кулитане вазирлик вакилларига сўз берди. Қишлоқ хўжалиги вазирлик вакили сўзга чиқиб, биоиқтисодиёт қишлоқ хўжалик тармоғини янги босқичга олиб чиқишда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди. Қишлоқ хўжалигини трансформация қилишда замонавий фикрлайдиган мутахассисларини тайёрлаш муҳим эканлигини ҳамда ушбу жараённи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлик томонидан амалий қўллаб-қувваталашини таъкидлаб ўтилди. Лойиҳа давомида бажариладиган вазифалар ҳамда навбатдаги учрашувга ўзаро келишиб олинди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати