Инновация ва инвестиция - тараққиёт элчиси
Жорий йилнинг 7-феврал куни барқарор ривожланиш бўйича Инновациялар ва илмий-тадқиқотлар кластерида ТИҚХММИ ректори рофессор Умурзаков Ўктам Пардаевич Олий Мажлис Сенати аъзоси сенатор Нурмуҳамед Ачилов, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров ва Марказий Осиё Минтақавий Иқтисодий Ҳамкорлиги (МОМИҲ) Институти директори ўринбосари д-р Искандар Абдуллаевнинг Бухоролик талаба ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувни ректор Ўктам Умурзаков кириш сўзлари билан очиб берди ва учрашув ташаббускорларига алоҳида ўз миннатдорликларини билдирдилар. Шундан сўнг, учрашув ташаббускори Сенатор Нурмухамед Ачилов мазкур учрашувдан кутган натижалари ва мақсадлари, талабаларни жамият ривожи ишларига қандай жалб қилиш реъжалари тўғрисида сўзлади. Инновация ва илмий татқиқодлар кластери раҳбари Шахбоз Ахмедов ҳам ўтган бир йил давомида кластерда амалга оширилган ишлар билан таништириб ўтди .
Учрашув давомида ректор Ўктам Пардаевич Умурзаков Бухоро вилояти ёшлари орасида инновация ва илмий тушунчаларни кенг тарғиб қилиш ва уларнинг юртимизда бўлаётган ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшишлари учун амалга оширилиши лозим бўлган ҳамкорликлар юзасидан ўз таклифларини билдирди. Сенатор Нурмуҳамед Ачилов билдирилган таклифларни қўллаб қувватлаган ҳолда , Бухоролик ёшларга Олот туманида текстил кластерини ривожлантиришда уни илм-фан билан боғлаш, битирувчи магистрантларни иш билан таъминлаш ва ТИҚХМИИ битирувчи талабаларини Олот туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришига жалб қилишга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шу жумладан, МОМИҲ институти директори ўринбосари Искандар Абдуллайев ва Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров ҳам Инновация – Инновациялар ва илмий тадқиқотлар кластери, ТИҚХММИ ва Бухоро ёшлари ўртасида кенг-кўламли ҳамкорликни бошлашни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирган ҳолда талаба ёшларга ўз маслаҳат ва тавсияларини бердилар. Д-р Искандар Абдуллаев хорижий ташкилот вакили сифатида халқаро кўникмаларни ва илғор тажрибаларни олиб киришни таклиф киритган бўлса, Азимжон Назаров мазкур ҳаркатларга давлат ва хусусий шерикчиликни юртимизда юқори босқичга олиб чиқувчи яна бир ташаббус дея баҳо берди. Бўлиб ўтган учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Учрашув якунида, Инновация кластерининг стартаплар учун акселератсия дастурида ғолиб бўлган ВИОМ лойиҳаси муаллифлари ўз лойиҳаларининг мақсад ва вазифалари билан таништирди ва эндиликда бундай илмий-амалий учрашувларга нафақат Бухоролик ёшларни балки бутун Республика ёшларини жалб қилишга келишиб олинди.
Институт матбуот хизмати Р. Жуманиёзов