Шеъриятнинг донгдор дарғаси

Қутлуғ инсон, улуғ мутафаккир Навоий ҳазратларига бағишланган тадбирлар Республикамизнинг турли туман ва шаҳарларида, таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларида ўтказилаётгани бежиз эмас. Давлатимиз раҳбарининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори бутун маънавиятимизга, адабиёт ва санъатимизга, мумтоз санъатимизга бўлган меҳрнинг тимсоли десак, муболаға бўлмас.

Жорий йилнинг 9 феврал куни ҚХМ факультети модераторлигида сўз ва шеърият султони Алишер Навоий ҳазратларининг 580 йиллигига бағишланган маърифий тадбир ўтказилди. Унда институтнинг иқтидорли талабалари ўзларининг ғазал, рубоий ўқиш маҳоратларини тўла намойиш этдилар. Саҳнавий чиқишлари билан тадбирга жон киритишди.

Тадбирда меҳмон сифатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан Нодир Жонзоқ ҳамда Юнус Ражабий номидаги мусиқий ансамбл ходими Клара Тўраевалар иштирок  этишди. Нодир Жонузоқ ўзининг Навоийга бўлган эҳтиромини дилгир сўзлари ва бағишлов шеъри орқали изҳор этган бўлса, Клара Тўраева эса  ҳазрат Навоий ғазали билан айтиладиган мумтоз ашулалари билан даврага файз киритди.

ТИҚХММИ  матбуот хизмати