Фарғоналик талабалар билан учрашув
Ўз ФА академиги М.М.Мирсаидов ва ТИҚХММИ проф. Т.М.Мавлоновлар шу йилнинг 5-6 апрель кунлари Фарғона Давлат университети ва Фарғона Политехника институтида учрашув ўтказдилар. Ушбу учрашувда институт ректори О.Х.Отақулов бошчилигида институтнинг иқтидорли талабалари, барча магистр, докторант ва ёш ўқитувчилари қатнашдилар.
Фарғона Давлат университетида ўтказилган учрашувда эса университет ректори проф. Р.Х.Максудов, барча проректор, декан, кафедра мудирлари, институтнинг иқтидорли талабалари, магистр, доктарант ва ёш ўқитувчилари қатнашдилар. М.Мирсаидов ўз сўзида юртбошимизнинг фанда эришилган ютуқларнинг амалиётга тадбиқ қилинишига катта эътибор бераётганлигига, юқори натижаларга эришган илмий ходимлар албатта келгусида тақдирланишига ҳозирги кунда Президентимиз томонидан тўла имконият яратилаётганлигини айтиб ўтди.
Ҳурматли Президентимиз илмдаги энг катта илмий натижаларни илмий тадқиқот ва олий ўқув юртларида ишлаётган ёшлардан кутаётганлигини ва бу бажарилаётган илмий ишлар, инновация ғоялари, янги технологиялар ва уларнинг тадбиғи билан якунланиши ҳақида ҳам М.Мирсаидов гапириб ўтди. Ёшлар ва университет ходимлари М.Мирсаидовга кўп саволлар бердилар. Бу саволларнинг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат бўлди:
Охирги даврларда механика фанида қандай ютуқларга эришилди,? Сизнинг илмий ишингизнинг моҳияти нимадан иборат, илмий ишларингизнинг физика ва математика фанлари билан қандай боғланган жойлари бор? Ўзбекистонда атом электр станцияси қаерда қурилади, шу станцияни бизда қуриш шартми, институтингизда шўрланишга қарши қандай ишлар олиб борилаяпти, нима учун Сирдарё вилоятида дренаж тизими ишламаяпти, энергия олиш учун шамолдан фойдалансак бўлмайдими, сув танқислиги муаммоси бизнинг давлатимизда ечилиши учун қандай ишлар олиб борилаяпти каби саволлар билан бирга бошқа физикага, математикага, энергетикага тегишли бир қанча саволларни бердилар.
Берилган барча саволларга М.Мирсаидов тўлиқ жавоб қайтаришга ҳаракат қилди. Шу билан бирга М.Мирсаидов ўз сўзида илмда юқори натижаларга эришиш учун ёшларимиз тинмасдан меҳнат қилиб, яхши ўқишлари ва ҳар томонлама етук мутахассис бўлиш учун эса чет тилларини яхши билиши ва китобларни кўп ўқишга ҳаракат қилишлари керак деб таъкидлади.
М. Мирсаидов келажакда давлатимиз томонидан қўйилаётган долзарб муаммоларни ечиш учун бу учрашган иккита олий ўқув юртида етарли шароит борлигини, бу олий ўқув юртлари билан ЎзР ФА ва бошқа институтлар ўртасидаги интеграцияни ривожлантириш кераклигини айтиб ўтди. Бўлиб ўтган суҳбатлардан кейин ёшларда ишонч ва кўтаринки руҳ пайдо бўлганлигини олий ўқув юртлари раҳбарлари ўз сўзларида айтиб, Президентимиз билдирган ишончни институт ва университ ёшлари албатта оқлашига ишонч билдирди. Сўзга чиққан ёшлар ҳам, Президентимизнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилишга ваъда бердилар.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов