Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти

Ҳар бир тарихий ҳужжат халқ эътиборига ҳавола этилади. Унинг мазмуни изоҳланади, кенг жамоатчилик оммасига етказилади. Бу тарғиботнинг туб асосини ташкил этади. “Ўзбекистон  Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасини кенг равишда ўрганиш ва тарғибот қилиш айни кунларда долзарб вазифалардан биридир. Жорий йилнинг 9 январь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш”  тармоқ марказида “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” йўналиши тингловчилари иштирокида маърузачи тарих фанлари доктори Анвар Юлдашевнинг очиқ дарси ана шу мавзуга бағишланди.

ПКҚТ ва УМО тармоқ маркази бўлими бошлиғи Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов