Иқлим ўзгаришини баҳолашда музликларнинг аҳамияти
Марказий Осиёнинг кўпчилик дарёлари қор ва муз сувлари ҳисобига тўйинади. Музликлардаги кичик ўзгаришлар ҳам келажакда кутилаётган сув танқислигига тўғридан-тўғри таъсир қилиши ҳеч кимга сир эмас. Айнан шу сабабли кейинги йилларда айниқса, кўп йиллик қор ва музликларни ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда.
2018 йилнинг 26 август 6 сентябрь кунлари “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти С. М. Қодиров Швейцариянинг CICADA лойиҳаси доирасида Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл вилоятида “Музликлар масса-баланси” мавзусидаги ёзги мактабда иштирок этди. Ёзги мактабнинг асосий мақсади музликлар масса-балансининг ўзгаришини баҳолаш эди.
Шу муносабат билан 5 октябрда институтга қарашли 3 - ТТЖ да 6 - қаватда яшовчи талабалар билан учрашув бўлиб ўтди. “Иқлим ўзгаришида музликларнинг аҳамияти” мавзусидаги мулоқотда “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти С. Қодиров ушбу ёзги мактаб тафсилотлари билан фикр алмашишди.
Тадбир жуда қизиқарли ва мунозараларга бой тарзда ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олиб мамнун бўлишди.
“Гидрология ва гидрогеология” кафедраси лаборатория мудири Хайрулло Кабилов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов