ТИҚХММИда КАСКАД - 2020 биринчи халқаро конференцияси

     Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 10-11 декабрь кунлари Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларини ривожлантириш бўйича қишлоқ хўжалик университетлари консорсиуми(КАСКАД)нинг10 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференцияси ўтказилди. Ушбу консорциумнинг асосий мақсади Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларида қишлоқ ва сув хўжалиги ОТМларда тадқиқот ва инновацияларни ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда илмий асосланган инновацион ғоя ва ишланмаларни яратишдан иборат.

Консорциум ўз фаолияти даврида Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг 15 дан ортиқ олий таълим муасссасаларини ўзида бирлаштириб, фан-талим-инновациялар борасида университетлараро интеграцияни ўзида мужассамлаштирган. Бугун консорциумнинг 10 йиллигигабағишланган CASCADE 2020 -"Марказий Осиё ва Кавказда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш"Биринчи халқаро илмий-амалий анжумани Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти базасида ўз ишини онлайн шаклда бошлади. Анжуманнинг асосий мақсади Ўрта Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларинининг қишлоқ хўжалиги сохасида таълим, илмий ва инновацион ҳамкорликни кучайтиришдан иборат бўлиб, ўзининг 1000дан ортиқ олимларини биргаликда хамкорлик қилишлари учун янги мулоқот платформасини ташкил этади.  Мазкур анжуманга қизиқишларни ортиши билан, тадбирнинг очилишида 20 дан ортиқ мамлакат (Арманистон, Австрия, Озарбайжон, Хитой, Коста-Рика, Грузия, Гана, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Жанубий Корея, Ақш, Португалия, Франсия, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Ўзбекистон) ларнинг олимлари, профессор ўқитувчилари, докторантлари, иштирок этишди.

Ушбу биринчи халқаро илмий-амалий конференсиянинг очилишига бағишланган тантанали йиғилишда ҳамкор давлатларнинг вазирлик ва идоралари рахбарлари, Халқаро ҳамкор уюшмалар (GCHERA, APLU-USA, ICA-EU, SAERIA-China и CASCADE), халқаро ташкилотлар (GIZ, FAO, ICARDA, CAREC, IFAS ва бошқалар.) ҳамда етакчи университетларининг ректорлари сўзга чиқдилар, жумладан:  Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, Тожикистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Қирғизистон Республикаси қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, Туркмен Халқ таълими вазирлигининг халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи, Қозоғистон Республикаси миллий аграр илмий-маърифий маркази раҳбарлари сўзга чиқиб, минтақадаги соҳага оид долзарб муаммолар ва уларнинг ечимини бирлашган олимлар кенгаши орқали ҳал қилишга асосий эътибор қаратилди. Анжуманнинг пленар йиғилишида концорциумнинг коллегиал қарори билан 10-йиллик юбилейга бағишланган “Халқаро мезонлар бўйича етакчи олим”, “Худуд учун катта ҳисса қўшган етакчи олим”, “Энг фаол педагог”, “Энг фаол талаба” каби номинациялар танловининг натижалари бўйича муносиб номзодлар диплом ва қиммат баҳо совғалар билан тақдирлар.

 

ТИҚХММИ  Матбуот хизмати