Халқаро Ёшлар ислоҳотлари форумида
Жорий йилнинг 4-5-6-январ кунлари Республикамизнинг Хоразм вилояти Урганч ва Хива шаҳарларида ташкил этилган "Халқаро Ёшлар ислоҳотлари Форуми 2020" ((Intenational youth reforms in Khorezm 2020) да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг бир гуруҳ (25 нафар) иқтидорли, истеъдодли, ёшлар иттифоқи фаол талабалари иштирок этишди. Таътил вақти бўлишига қарамасдан талабалар бирлашиб, Республикада энг кўп иштирокчи қатнашган олий таълим муассасаси сифатида бўлгани бу албатта институт раҳбарининг ёшларга бераётган имкониятлари, шарт-шароитлари, қўллаб-қувватлашининг, айни пайтда талабчанлигининг яққол наъмунасидир. Форум жараёнида талабалар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича Спикерлардан керакли маълумотлар ва янги ғоялар олишди.
Ушбу Халқаро Форум 7 та йўналишлар бўйича бўлиб ўтди:
1.Deutschtage (Немис)
2.English days (Инглиз)
3.Leading Leader (Ўзбек)
4.Таълимда инновация (Ўзбек)
5.Туризм ва ИТ (Инглиз)
6.ОАВ ва Журналистика (Ўзбек)
7.Екология ва Иқтисод (Ўзбек)
Халқаро Форум мақсади Ёшларни инновацияларга қизиқтириш ва янги лойиҳалар учун реал атмосферани яратишга мўлжалланган. Янгича фикрлар билан изланишда давом этаётган фаол ёшлар учун "Халқаро Ёшлар ислоҳотлари Форуми-2020" барча вилоятларни ўз ичига қамраб олди, нафақат вилоятлар балки, халқаро олий таълим муассасалари талабалари ҳам иштирок этишди. Ёшлар ўз лойиҳаларини ва ғояларини ўз муаллифлиги остида юртимизга, қолаверса, халқаро миқёсда тарғиб қилиш имкониятига эга бўлишди. Дўстлик, ҳамжиҳатлик, фаол ёшларни бирлаштириш, янги дўстлар орттириш, янги маълумотларни институтга олиб келиш ҳамда юқори марраларни забт этиш каби эзгу ниятлар остида Халқаро ёшлар Форуми институтимиз талабалари ташриф буюришди ва улар учун омадли бўлди. “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факултети талабалари энг яхши делегат сифатида Сайфулло Қодиров 1-ўринни, Шарипов Шокир эса энг яхши мақола йўналишида 1-ўринни қўлга киритди ва махсус статуетка ҳамда сетификат билан тақдирланди. Энг муҳими, институмиз жамоаси Тошкент жамоасига раҳбарлик қилиб, умумий иштирокчилар орасида 1-ўринни эгаллади ҳамда Форум Кубогини қўлга киритди. Махсус Кубог институтга олиб келинди. Кейинги Форумга Тошкент шаҳри мезбонлик қилишига келишиб олинди. Албатта, бу бир қарашда оддий тадбирдек кўриниши мумкин лекин, шу 25 нафар талабаларимиз Хоразмга бориб, институтни номини кўтариб, яхши ютуқлар билан қайтиб келди. Бу албатта, эътирофга лойиқ натижадир. Барча талабаларимизга миннатдорчилик билдирамиз.
Талабалар эришган натижа:
1) Хавфсиз поезда бир жамоа бўлиб, йўлда суҳбат ва янада дўстликнинг мустаҳкамланиши;
2) ҚР кодли сертификат;
3) Форум директори томонидан тавсиянома;
4) Хоразм вилояти юлдузлари иштирокида янги йўил кечасида қатнашиши;
5) Жами 300 та делегат, шундан 260 нафари Ўзбекистондан, 40 нафар МДҲ давлатларидан ва муҳими дўстлар орттирди;
6) Ҳар бир Форум иштирокчисига совғалар Махсус сумка, блокнот, ручка, Хоразм бўйўлаб саёҳат;
7) 3 кун давомида Хоразм миллийў таомлари ҳамда кофебреак;
8) "Euroasia" ижтимоийў-маданийў кечасида қатнашиш;
9) "Талант шоу" да иштирок этиш;
Барча иштирокчилар ётоқхона билан таъминланди. Очиғини айўтсак, барча иштирокчилар орасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабалари фаол бўлишди, ҳатто вилоят ҳокими томонидан ҳам эътироф этилди.
ҚХМ факултети ёшлар иттифоқи кенгаши маълумоти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбойў Жуманиёзов