1-БОСҚИЧ АМАЛИЁТИ ЯКУНЛАНДИ

ТИҚХММИ “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети 5430500 -“Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти” таълим йўналиши 1- курс талабаларини ўқув танишув амалиёти Республикамизни нуфузли ташкилотларида: Тошкент иссиқлик электр станцияси, Бўзсув гидроэлектр станцияси, ТошДАУ кошидаги “Гидропоника маркази” ДУК, “БМК – Агромаш” АЖ, “Электрқишлоққурилиш”АЖ, Туябўғиз гидроэлектр станцияларида ўтказилди. Талабалар 2019 йил 24 июндан 6 июлгача Қишлоқ ва сув хўжалиги энергетикаси тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлишди. Шу билан бирга мутахассислиги бўйича амалий кўникма ва тушунча ҳосил қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси энергетикаси ҳақида тасаввурга эга бўлиб, аграр соҳа ва электр энергиясидан фойдаланишни тизимларида ишлатиладиган электротехнологик қурилмалари, электр энергиясидан самарали фойдаланиш тадбирлари ҳақида умумий маълумот олдилар.