Хотин-қизлар қўмитасининг йиллик ҳисоботи
Ҳисобот фаолиятнинг кўзгуси, ютуқ ва камчиликларнинг сарҳисоби ва еътирофи. У албатта, еътироф ва еътирозлар замирига қурилса, жонли, самимий ва қизғин тарзда кечади. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 16-сентабр куни, Институт раҳбарияти, институтда фаолият олиб бораётган жамоат ташкилотлари масъул ходимлари, факултет деканлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, институт хотин-қизлар қўмитаси раисининг йиллик ҳисоботини тинглашди. Йиғилишни институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Рўзимурот Чорийев очиб, институтимизда олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан ва ушбу жараёнларда хотин-қизларнинг ўрни, амалга оширилаётган ишлар, илгари сураётган ташаббуслари юзасидан жамоага қисқача маълумотлар берди. Сўз навбати узоқ йиллардан буён, институтда турли тадбир ва лойиҳаларда хотин-қизларнинг ўрнини кўрсатиш учун, ўз жамоаси билан тинмай меҳнат қилиб, жонкуяр, ёш талаба қизларни ўз жамоасига олиб, ҳар жабҳада фаол бўлишини таъминлаб келган Зулфия Хафизованинг ҳисоботи тингланди. Ҳисототда шу пайтгача жамоа томонидан амалга оширилган тадбирлар юзасидан аниқ маълумотлар берилди. Хусусан, 2019 йил бошида биринчи босқич талабалари билан кийиниш маданияти, жамоат жойларида қизларимиз ўзларини қандай тутиши ва бошқа ахлоқий тушунчаларни йетказиш мақсадида, кенг қамровли давра суҳбати уюштирилганини қайд етди. Ҳозирги кунда Юртимизда Хотин-қизлар тадбиркорларликини қўллаб-қувватлашга жуда катта еътибор билан ёндашилмоқда, албатта, бунда бизни институтимиздаги хотин-қизларнинг тадбиркорлик юзасидан билимларини ошириш мақсадида, кўплаб тренинглар ташкил етилди. Шунингдек, "Wоман Expо" форумида ҳам енг фаол 10 та хотин-қизларимиз иштирок етди.
Олий таълим вазирлиги томонидан илгари сурилган "Бувижоним кийган кийимлар" лойиҳаси ҳам Институтда юқори савияда ташкил етилди. Ушбу жараёнларда факултет хотин-қизлар қўмитаси раислар томонидан ҳам кўплаб ишлар амалга оширилди. Жумладан, саънатга қизиқиши юқори бўлган қизлар учун "Енг гуллаган ёшлик чоғимда" лойиҳаси доирасида Муқаддас Холиқова билан давра суҳбати ташкил етилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида, ҳар битта йўналиш юзасидан тадбирлар, лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, 2-ташаббус доирасида, "Спорт-гўзаллик" лойиҳаси 2019 - йил 26 - ноябр куни ташкил етилди, бунда кўплаб спортчи талабаларимизни иштироки таъминланди. Шунингдек, Олий таълим вазирлиги хати асосида, Ёшлар ўртасида тўйлар юзасидан Талабалар турар жойида учрашув ташкил қилиниб, керакли маълумотлар берилди.
5-ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида, "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш" йилида, ташкилотга 8 миллион сўм миқдордаги пул жалб қилинди ва қизларимизнинг касбга, уй-хўжалик ишларига қизиқишини ошириш, миллий либослар билан таъминлашга сарфланди. Баҳорнинг юртимизга кириб келиши бир қувончли кайфият бахш етган бўлса, Институт Ёшлар кенгаши ҳамда хотин-қизлар қўмитаси томонидан "Баҳорнинг 5 куни" лойиҳаси талаба қизларимизга янада юқори кайфият тақдим етишга хизмат қилди. Ушбу лойиҳанинг очилишида шахсан институтимиз Ректори ҳам иштирок етди. Ихтирочи аёлларимизни ютуқларига ҳам қисқача тўхтатиб ўтилди, ИНҲA институтида бўлиб ўтган форумда, "Тракторлар ва автомобиллар" кафедрасидан Холиқова Наргиза, "Олий Математика" кафедрасидан Ҳ. Комилова иштирок етишиб институтимиз фахрига айланишди. Баҳорги мавсумда, Пандемия бўлишига қарамасдан, бир нечта лойиҳалар амалга оширилди, қизларнинг тикувчилик, тўқиш, каштачиликдан маҳоратини синовдан ўтказиш ҳамда янги кўникмалар беришга қаратилган, совринли танловлар ташкил етилди, видеороликлар орқали ишлар кўздан кечирилди. Зулфия Хафизова ўз ҳисоботида юқоридаги фактларни келтириб нутқини якунлади. Сўнгра проректор Рўзимурот Чорийев ўз фикрларини билдириб, конференсия иштирокчиларидан ўз мулоҳаза ва тавсияларини билдиришни сўради. "Сув хўжалигида иқтисодиёт" кафедраси мудири Умида Сангирова ўз фикрларини билдирар екан, Институтда олима аёллар кўплигини таъкидлаб ўтди, шулардан, 11 та профессор, 31 та доцент, 22 та катта ўқитувчи, 60 нафари ассистентлардир.
Ушбу тажрибали аёл ўқитувчиларимиз билан, устоз-шогирд анъанасини йўлга қўйиш ҳамда қизларни ҳам кўпроқ илмий соҳага қизиқишини орттирсак, Институтимиз нуфузи учун самарали бўлади дея ўз нутқини якунлади. Кейинги сўз навбати Шохиста Муҳаммаджоновага берилди, у "Хотин қизларни бирлаштирадиган, уларни ҳар доим ташаббусга чорлаб турадиган жамоа тузиш енг асосий ишларимиздан бири, бу борада бир тану, бир жон бўлиб ишлашимиз зарур. Спортга кўпроқ еътиборни ошириб спортчи қизларимизни Республикага танитишимиз керак" дея ўз нутқини якунлади. Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ҳар доим ёрдамини аямайдиган Факултет деканларига сўз берилди, "Сув хўжалигини ташкил етиш ва бошқариш" факултети декани Рашид Ҳакимов ўз фикрларини билдириб, институтдаги аёллар ўрнини ошириш учун ҳар доим ёниб хизмат қилишга тайёр еканини, бу борада янги лойиҳаларни амалга оширишини таъкидлаб ўтди.
Фикрлар якунида, Рўзимурот Чорийев институтдаги амалга ошириш керак бўлган ишлар кўплиги ва бунга жамоани кучи ва билим салоҳияти йетади дея, хотин-қизлар жамоасини янада руҳлантирди. Сўз якунида, Институт Ректорининг хотин-қизлар масаласи бўйича маслаҳатчиси, хотин-қизлар қўмитаси раиси етиб бир овоздан Исмоилова Зуҳра Карабайевна тасдиқланди. Умида Сангирова ҳамда Зулфия Хафизовалар ўринбосар сифатида фаолият юритиши белгиланди. Ҳамда институтдаги барча ишлар муҳокамаси учун 21 кишидан иборат кенгаш шакллантирилиб, унинг аъзолари ўқиб ешиттирилди. Сўз навбати Зуҳра Карабайевнага берилди, у ўзига билдирилган ишончга маъсулият билан ёндашиб, институтдаги муҳитни янада яхшилаш, келажак авлод учун бор билим салоҳиятини ишга солишини таъкидлаб ўтди. Конференсия якунида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Рўзимурот Чорийев йиғилиш иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини изҳор етди ва жамоанинг келгуси фаолиятига улкан зафарлар тилади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати