Футбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикасида спортга бўлган қизиқиш шунчалик юқорики, мамлакатда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлганлар инсонлар шу спорт билан шуғулланишади. Хусусан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ҳам шундай, яъни жамоанинг барча аъзолари раҳбарият, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўзларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг футбол тури билан шуғулланиб туради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган 5 та ташаббус ижроси юзасидан жорий йилнинг 14 октябрь куни институтнинг спорт майдончасида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети 1-босқич талабалари ўртасида футбол бўйича “Декан кубоги” ташкиллаштирилди. Бундан мақсад талаба-ёшларни янада жипслаштириш ва уларнинг вақтини мазмунли ўтказишдан иборат эди.

Тадбирни факультет декани т.ф.н. доцент Шавазов Қ.А. очиб берди. Унда 8 та жамоа қатнашди. Барча талабалар нигоҳида спортнинг бу турига қизиқишлари уларнинг хурсандчилигида намоён бўлди. Мусобақа натижаларига кўра, 1-ўринни 103-гуруҳ, 2-ўринни ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари бошчилигида йиғилган терма команда, 3-ўринни 101- ва 104-гуруҳлар эгаллашди. Тадбирни ташкиллаштиришда факультет декани раҳбарлигидаги жамоаси ва “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси аъзоларига  чуқур миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. 

“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Бойматов ахбороти

Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов