Жаҳон Банкининг Халқаро ривожланиш ассотсиатсияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигидаги “Олий таълимни модернизатсия қилиш” халқаро лойихаси
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 мартдаги “Халқаро ривожлантириш Ассотсиатсияси иштирокидаги олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ”ги ПҚ-2848-сонли қарори тасдиқланган бўлиб, мазкур қарор ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Жаҳон банкининг Халқаро ривожланиш ассотсиатсияси (Интернатионал Девелопмент Ассосиатион оф Wорлд Банк) иштирокида “Олий таълимни модернизатсия қилиш” (Модернизатион оф Ҳигҳер Эдуcатион) ҳалқаро лойихасини амалга оширмоқда.
Шу муносабат билан, ушбу ҳалқаро лойиха доирасида 2020 йил октябр ойидан бошлаб 2021 йил январ ойига қадар Ички сифатни таъминлаш (Интернал Қуалитй Ассуранcе)” мавзусига бағишланган семинар-тренинглар шу соҳадаги етук экспертлар Люсен Боллерт, Катя Зиеберт Камсек ва Аким Эмурли томонидан мунтазам равишда ўтказилиб келинди.
Мазкур тренинг ишининг якуний натижаларига мувофиқ, танлаб олинган 10 нафар ОТМлар ичидан энг фаол иштирок этган 6 та ОТМлари Шбееман Cонсултинг экспертлари томонидан танлаб олиниб, лойиҳанинг кейинги босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди. 6 та ОТМнинг тренинг иштирокчиларига мазкур лойиҳа доирасидаги тренингларда фаол иштирок этиб, самарали ҳамкорлик қилиб келаётганлиги учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жаҳон Банки лойиҳа ташкилотчилари томонидан ташаккур билдирилди ва лойиҳа иштирокчилари сертификатлар билан тагдирланди. Маълумки, тренинг машғулотлари 8 та модулни ўз ичига олиб, ўтказилган семинар-тренингда ҳар бир ОТМ жамоаси тегишли экспертларга бириктирилгандир. Айни пайтда, ҳар бир ОТМ ўзларига бириктирилган экспертлар томонидан белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида ўз вақтидаги ижроси тавсия қилинади.
Ушбу семинар-тренингнинг мақсади 2020-2021 йилларнинг охирига қадар янги ички сифатни таъминлаш (ИСТ) тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистондаги сараланган университетлар учун интенсив тренинглар ташкил қилиш, янги тизимни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, (cоучинг) коучерлик, мураббийлик босқичини бошлашдир ва танланган ОТМини Халқаро Акредитатсияга тайёрлашдан ва муассасаларда ички сифатни таъминлаш (ИСТ) такомиллаштиришда лойиҳа иштирокчиларнинг саъй-ҳаракатларини янада қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Мутахассислар коучерлик босқичининг мақсадлари, уларни амалга ошириш вақтлари, методологиялари, мавзу бўйича ҳужжатларни шакллантириш ва тегишли маълумотларни тўлдириш, зарур тренинг машғулотларини олиб бориш ва амалга ошириш босқичлари учун маъсулдирлар. Шу муносабат билан Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти Жаҳон банки Халқаро ривожланиш ассотсиатсияси (Интернатионал Девелопмент Ассоcиатион оф Wорлд Банк) иштирокидаги “Олий таълимни модернизатсия қилиш” (Модернизатион оф Ҳигҳер Эдуcатион) ҳалқаро лойихаси доирасида ИҚА (Интернал Қуалитй Ассуаранcе) бир қатор ишлар амалга амалга оширилиб келинмоқда. 2021 йил март ойида Словения Сифат Олий Таълим институтининг мустақил маслаҳатчиси Катя Зиберт Камшек Ички сифатни таъминлаш (ИСТ)ни тадбиқ қилишда модул топшириқларига асосланган йўриқномани юритиш ва март - август 2021 йил даврига мўлжалланган 2- босқичдаги коучинг жараёни муҳокамаси йиғилиши зоом платформаси орқали бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда институтимиздан лойиҳа иштирокчиларининг барчаси иштирок этиб келишмоқда. Ички сифатни таъминлаш (ИСТ) тизимини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш бўйича институтга бириктирилган эксперт билан қуйидаги вазифалар юзасидан музокаралар олиб борилмоқда:
Мавжуд ички сифатни таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш;
-Институтда ИСТ бўйича йўл харитасини юритилиши, бажарилиши жараёнидаги масъуллар ва муддатлар бўйича маълумотлар тўғрисида;
-Институтдаги Мониторинг ва ички назорат бўлими ва Таълим сифатини назорат қилиш бўлими вазифалари ҳамда уларни ИСТ бўйича Йўл харитасини бажарилишининг мониторингидаги ўрни тўғрисида;
-Институтда лойиҳа доирасидаги коучерлар ИСТ тизимини ривожлантиришга ёрдам бериб, шунингдек, олиб борилган таҳлиллар бўйича олинган маълумотлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдириш, ҳужжатлар ва маълумотлар бўйича экпертдан олинган фикр ва хулосалар, тавсиялар ва амалий маслаҳатлар бўйича ҳамкорликда ишлаш;
- Институтнинг тўлиқ академик эркинликга (автономияга) эришганлиги, институт ўз таълим дастурларини ўзи мустақил тасдиқлаши ва ўзини ўзи молиялаштиришга ўтишида бошқа ривожланган давлатлардаги илғор тажрибаларни ўрганиш;
- Институт битирувчиларини иш билан таъминлаш масалалари шунингдек иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича аниқ режаларни ишлаб чиқиш.
Умид қиламизки, 2021йил охирига қадар янги ички сифатни таъминлаш (ИСТ) тизимини яратиш мақсадида ташкил қилинган бу каби лойиҳа доирасидаги интенсив тренинглар янги тизимни ишлаб чиқиш ва коучерлик босқичинини самарали олиб бориш ва танланган ОТМларини Халқаро Акредитатсияга тайёрлашдан орқали таълим муассасаларида ички сифатни таъминлаш (ИСТ) такомиллаштиришда яқиндан ёрдам беради.
ТИҚХММИ матбуот хизмати