Пазандалик маҳорати
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 2018 йил 13-декабрь куни Қовоқ сайли ўтказилди. Қовоқ сайлида ҚСХEТ факультети пазандалик маҳоратини намойиш этганлиги учун Олий ўрин И-ўринни қўлга киритди. Институтимизнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Қ.Шавозов томонидан тақдирланди. Шу билан бирга бу қовоқ сайлида ҳар бир талаба ўзининг ҳиссасини қўшди. Бу сайилда барча таомлар ва пишириқлар қовоқдан тайёрланди. Институтимиз ректори ҳар бир факультетда пиширилган таомлар қандай усулда ва қандай масаллиқдан тайёрлангани ҳақида батафсил сўрадилар. Талаба қизлар бу саволларга тўлиқ жавоб бердилар. Бу сайилда нафақат пазандачиликда, балки Карвен санъатида ҳам қизлар ўз маҳоратларини намоён этдилар. Қовоқ сайли барчага маъқул келди ва кўтаринки руҳда ўтди.
“ҚСХЭТ” факультети хотин-қизлар уюшмаси раиси А.Т.Санбетова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов