Йил аввалидаги илмий-амалий семинар
“Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессор-ўқитувчилари, докторантлар, иқтидорли талабалар жорий йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 10 июндаги ПФ-6024-сон ва “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сонли Фармонлари ҳамда ва “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда сув хўжалиги учун кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш сифатини тубдан яхшилаш, ўқув муассасалари билан сув хўжалиги ташкилотлари, соҳага алоқадор бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар ўртасида ўрнатилган алоқа тизимини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази билан ҳамкорликда амалий - илмий семинар ташкил этилди.
Семинарда, “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси мудири т.ф.д., проф. А.Арифжанов бошчилигида кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари, кафедра қошида ташкил этилган “Эврика” ва “Hydroleaders” иқтидорли талабалар клублари фаол талабалари сув хўжалигини рақамлаштириш ва амалий технологияларнинг ҳозирги муаммоларнинг ва уларни амалга ошириш мавзулари доирасида тақдимот қилдилар. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс марказида сув хўжалигини рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар борасида марказ директори Ш.М.Қурбонов ҳамда етакчи мутахассис И.Рўзиевлар тақдимот қилдилар. Қизғин баҳс мунозаралардан сўнг “Эврика” ва “Hydroleaders” иқтидорли талабалар клублари фаол талабалари ўзларининг сув хўжалиги тизимида қўллаш мумкин бўлган ғоя ва ишланмаларини амалда намойиш этди. Семинар якунида томонлар ТИҚХММИ “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси ва вазирликнинг Ахборот-таҳлил ва ресурс марказида ўртасидаги инновацион ҳамкорликни амалга ошириш тўғрисида шартнома лойиҳаси ва йўл харитаси ишлаб чиқилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати