Масофадан зондлаш сирлари

Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш.Рахмонов таклифига биноан Буюк Британиянинг Университет Колледж университети (QS’да энг кучли 10 таликда) профессори Байэс Ахмед ТИҚХММИ билан ҳамкорлик ўрнатиш борасида музокара олиб бориш учун ташриф буюрди. Ташрифи давомида Б. Ахмед институт халқаро ҳамкорлик бўйича проректори А. Салоҳиддинов ва “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси профессори Б.Каримов билан Орол денгизининг ён атрофидаги ҳудудларга экологик ва ижтимоий-иқтисодий талофатлари хусусида суҳбатлашишди. Бу борада Буюк Британия ва Горизонт – 2020нинг дастурларига лойиҳа билан қатнашиш имкониятларини муҳокама қилишди.
Шу билан бирга Б. Ахмед “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг “Геодезия ва геоинформатика” йўналишининг 2-2 гуруҳ талабалари ва 1-курс магистрантларга “Масофадан зондлаш ва унинг турли соҳаларга қўлланилиши” мавзусида мастер класс ўтказиб берди. Мавзу иштирокчиларда қизиқиш уйғотгани боис, савол-жавоб қизғин тус олди. Шунингдек, тақдимот сўнггида факультет профессор-ўқитувчилари билан ўзаро ҳамкорлик юзасидан келишиб олинди ва ўзаро боғланиш маълумотларини алмашишди.

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов