Янги қурилма ишлаб чиқилди
Хитой Фанлар Академияси қошидаги Хинжианг Экология ва География институти олимлари ҳамда ТИҚХММИ “Гидрология ва Гидрогеология”, ”Гидравлика ва гидроинформатика” кафедралари профессор-ўқитувчилари ва ёш талабалари проф. А.М.Арифжанов, проф. А.М.Фатхуллоев, дотц. Л.Н.Самиев, дотц. Ш.Б.Акмалов, проф. Гао Пенг, проф. Лиу Ҳаилонг, Ш.Шодиев, Б.Абдусаломовлар ҳамкорликда масофадан маълумотларни узатувчи мини метео-гидрогеологик пост қурулмасини ишлаб чиқишди. Ушбу қурулма институтлараро тузилган мемориандум ва шартномага кўра Қорақалпоғистон Республикасининг 10 та ҳудудига ўрнатилди ҳамда ҳозирда маълумотларни институтимизда ўрнатилган компъютерга масофадан узатмоқда. Ушбу маълумотлар об-ҳаво, сизот сувларини ҳарорати, намлик, босим, минерализацияси ҳақидаги малумотлардир. Қурилманинг 1 донаси институтимиз ҳудудида ўрнатилган бўлиб унда талабалар бевосита инновацион технологиялар асосида амалий ва лаборатория ишларини олиб боришмоқда. Суратда ”Гидрология ва Гидрогеология” кафедраси дотц. Ш.Б.Акмалов ва иқтидорли талаба Ш.Қ.Шодийев Гидрология (Сув омборларида) 317-гуруҳ талабаларига иқлимшунослик фанидан об-ҳаво ҳақидаги дистанцион маълумотларни олиш бўйича машғулотларни ўтказишмоқда.
Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов