“Педагогик маҳорат мактаби” курси тингловчиларига сертификатлар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли, “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сонли “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги 797-сонли Қарорларида белгиланган вазифаларга асосан институтда ўқув жараёни ва ўқув-услубий фаолиятни модернизациялаш ҳамда инновацион таълим технологияларини жорий этиш юзасидан “Олий таълим муассасалари ёш педагог кадрлари учун таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш” мақсадида “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедра қошида фаолият кўрсатаётган “ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ МАКТАБИ” курси 2019 йил октябрь ойидан январ ойигача ўз фаолиятини барча факультетлар кесимида ёш ўқитувчилар: стажер-ўқитувчилар, педагоглик фаолияти бўйича 5 йилгача ишлаб келаётган ёш ассистентлар иштирокида 3 маротаба ташкил этди.

Дастлабки дарслар 2019 йил октябр ойида 19 нафар Гидромелиорация ҳамда Гидромелиоратив ишларни механизациялаш факультетларида ёш ўқитувчиларга;

Ноябр ойида Гидротехника қурилиши, Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультетларининг 32 нафар ёш ўқитувчиларига;

Декабр ойида эса Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш ҳамда Ер ресурсларини бошқариш факультетларининг 38 нафар ёш ўқитувчиларига ташкил этилди.

Машғулотлар кафедра профессор-ўқитувчилари ва етакчи олий таълим муассасаларининг тажрибали профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди.

Ёш ўқитувчилар машғулот жараёнида қуйидагиларга эга бўлдилар:

-  ўқитувчи фаолиятида педагогик маҳорат, мулоқот маданияти ва психологияси;

-  ўқитувчининг нутқ техникаси ва маданияти;

-  таълимни ташкил этиш шакллари. Дарс (Очиқ дарс, Бинар дарслар) ва уларга қўйилган талаблар;

-  интерфаол таълим методлари ва уларни таълим-тарбия жараёнида қўллаш;

-  ўқитувчи фаолиятини илмий асосда ташкил этиш;

-  ўқитувчининг таълим жараёнини ташкил этиш технологияси ва маҳорати;

-  махсус фанларни ўтишда педагогик технологиялардан фойдаланиш методикаси каби мавзуларидан билим, кўникма ва малакаларга эга бўлдилар.

“ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ МАКТАБИ” ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган ёш ўқитувчиларга жорий йилнинг 19 феврал куни сертификатлар топширилди. 

Тадбирда институт ректори Ў.П.Умурзаков, ўқув ишлари бўйича проректор Б.С.Мирзаев ҳамда факультет деканлари иштирок этишди. Институт раҳбарияти томонидан ёш ўқитувчиларга келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилаб, таълим жараёнини ташкил этишда жаҳон талабларига мос технологиялардан фойдаланиш ва ўз устида янада кўпроқ ишлаши, интилиши зарур эканлигини билдириб ўтди. Ёш ўқитувчилар томонидан билдирилган таклифлар кейинги ўқув курсларини ташкил этиш жараёнида инобатга олиниши айтиб ўтилди.

Институт Матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов