Мутахассислар ва ёшлар учрашуви
2020 йил 20 февраль куни ТИҚХММИ маърузалар залида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” кириш сўзи билан очиб бериб, тадбир иштирокчиларини таништириб ўтди. Ўзбекистон иқтисодиётида статистика соҳаси унинг ўрни ва аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Давлат статистика қўмитаси Раисининг ижтимоий статистика бўйича ўринбосари Зиёдуллаев Махмуджон Жўрақулович, тизим олдида турган вазифалар, амалга оширилаётган ишлар, халқаро тажриба, иқтисодиётда статистика соҳасининг тутган ўрни ва аҳамияти хусусида атрофлича фикрларини айтиб ўтди.
Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармони, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси мазмунига бағишланган маърузалар қилинди. Йиғилганларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олинди. Тадбир қизғин савол-жавоблар асосида ўтди.
СХТЭ ва Б факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов