Ишлаб чиқаришнинг таълимдаги аҳамияти

Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш масалаларидан келиб чиққан ҳолда давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш” тўғрисида 08 октябр 2019 йилда ПФ-5748-сонли фармони қабул қилинган эди.

Фармоннинг а) бандида таълимни ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш  алоҳида келтириб ўтилган. Айнан Президент фармони ва институт ректори томонидан чиқарилган буйруқнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Гидромелиорация” факультети биринчи босқич “Гидрология” дарё ва сув омборларида таълим йўналиши 109 ва 110 - гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Қ.Ш. Эшқуватов ҳамроҳлигида Шайхонтохур гидроэлектростанцияси (ГЭС) га ташриф буюришди. Ташриф давомида бош муҳандис томонидан ГЭСнинг қурилиш тарихи ва ишлаш жараёни, ГЭСнинг тўла иш қуввати  ва агрегатлари билан яқиндан таништирилди.

Талабаларнинг кўпчилиги мутахассисликка яқин бўлган гидротехник иншоотлар билан кўпроқ танишиш ва имкон даражасида бўш вақтларини айнан шу каби гидротехник иншоотларида ўтказиш, институт томонидан рухсат берилса 05 ставка ишлаш истагини билдиришди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати