ТИҚХММИ ва HNEE(ЭБРУ) Германия Халқаро Иқлим Ташаббусининг 620.000 EUR грантини қўлга киритди
The improvement of energy efficiency in the building sector through the use of renewable raw materials from agroforestry systems-Aгроўрмончилик тизимларининг қайта тикланадиган хом ашёларидан фойдаланиш орқали қурилиш соҳасида энергия самарадорлигини ошириш Германиянинг International Climate Initiative - Ҳалқаро иқлим ташаббуси грант лойиҳаси
Халқаро ҳамкорлар :
Берлин Техника университети, Германия Aрхитектура институти; Табиий қурилиш лабораторияси, Эберсвалде Барқарор ривожланиш университети (НNЕЕ), Бутунжаҳон агро ўрмон хўжалиги маркази (ICRAF- lnternational Centre for Research in Agroforestry ) Ўрта Осиё, Қирғизистон ва Хиндистон филиаллари, Халқаро қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари бўйича маслаҳат гуруҳи (CGIAR-), Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ).
Ўзбекистон Республикасидаги ҳамкор ОТМ :Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари Институти
Лойиҳа қиймати: 620.000 EUR
Лойиҳа муддати: 2021-2024 й.
ТИҚХММИ дан координатор: т.ф.н, биринчи проректор, Проф.Мирзаев Б.С.
Лойиҳа қатнашчилари: катта ўқитувчилар Г.Эшчанова ва У. Нуллаев
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Германиянинг International Climate Initiative- Ҳалқаро иқлим ташаббуси ҳалқаро лойиҳа доирасида “The improvement of energy efficiency in the building sector through the use of renewable raw materials from agroforestry systems”-Aгроўрмончилик тизимларининг қайта тикланадиган хом ашёларидан фойдаланиш орқали қурилиш соҳасида энергия самарадорлигини ошириш мавзусидаги Германиянинг (Eberswalde University for Sustainable development )Эберсвалде Барқарор ривожланиш университети билан ҳамкорликда умумий қиймати 620.000 еврони ташкил қилган грант лойиҳани қўлга киритди. Лойиҳа 01.08.2021дан ўз фаолиятини бошлади.
Лойиҳа кординатори Германиянинг Эберсвалде Барқарор ривожланиш университетидан координатор профессор Мартин Уелп ва Ўзбекистон Республикасининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг биринчи проректори, профессор Мирзаев Баҳодир Суюнович, лойиҳа катнашчилари “Инглиз тили” кафедраси катта ўқитувчилари Гўзал Эшчанова ва Улуғбек Нуллаев ҳисобланади.
Германия хукумати томонидан молиялаштирилган мазкур грант доирасида қатнашувчи ташкилотлар билан хамкорликда халқаро лойиҳа доирасида видео йиғилишлар ва музокаралар олиб борилмоқда ва қўшимча шартномалар имзоланилмоқда. Лойиҳа доирасида Германиянинг Z-U-G ташкилоти лойиҳалар бўйича Ўзбекистондаги вакили Юлдашева Дилфуза ТИҚХММИга ташриф буюрди ва биздаги мавжуд шартғшароитлар билан яқиндан танишишга мушарраф бўлди. Шуни таъкидлаш керакки, Г.Эшчанова Германиянинг Таълим ва Тадқиқот Вазирлиги томонидан молиялаштирилган "E- agroforestry- Food security and livehood improvement through the agroforestry in Central Asia"-"Э- агро ўрмон хўжалиги - Озиқ -овқат хавфсизлиги ва Марказий Осиёда агро ўрмончилик орқали турмуш даражасини яхшилаш"ҳалқаро лойихаси доирасида Эберсвалде Барқарор ривожланиш университетида ёш тадқиқотчи сифатида 20.09.2018-20.11.2018й. даврида малака ошириб қайтган ва шу кунгача Германиялик профессор-ўқитувчилар билан тажриба алмашишда мунтазам ишлаб келмоқда.
Умид қиламизки, мазкур халқаро лойиҳа доирасида Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари Институтида грант мавзуси бўйича Германиялик олимлар билан тажриба алмашиниб, шу соҳада институтимиз равнақи йўлида профессор ва ўқитувчилар, қолаверса ўсиб келаётган ёш авлодга замонавий таълим беришдек вазифаларни янада мукаммаллаштиришга ва Ўзбекистон Республикасида янада ривожлантирилиши кутилган агроўрмончилик тизимларининг қайта тикланадиган хом ашёларидан фойдаланиш орқали қурилиш соҳасида энергия самарадорлигини оширишда режалаштирилган бир қатор ютуқларга эришилади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати
- 246918578_352094.jpg ( 0.18mb )