Ўзбекистон-Венгрия ректорлари форумида ТИҚХММИ Бухоро филиали ҳам фаол иштирок этмоқда

Форум доирасида вилоят олий таълим муассасалари ректорлари маърузаси тингланди. Ушбу форумда доктор Орсоё Пасаи-Томашич, Венгрия делегасияси раҳбари, Венгрия Дипломатик академияси ва «Stipendium Hungaricum» дастури Давлат котиби, Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Петер Санто, Земмелвейс университети ректори Доктор Бела Меркей, Венгриянинг бошқа университетлари ректорлари, ТИҚХММИ Бухоро филиали раҳбарияти аъзолари ҳам иштирок этишди.

Венгрия ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҳамкорлиги бу форумдан янада жонланиши кутилмоқда дея таъкидлаб ўтди Венгрия делегасияси раҳбари, Венгрия Дипломатик академияси ва “ Stipendium Hungaricum ” дастури Давлат котиби, фан доктори Орсоё Пасаи-Томашич.Форум сўнгида Ўзбекистон ва Венгрия ОТМлари иштирокида меморандумлар имзолаш маросими бўлиб ўтди. ТИҚХММИ Бухоро филиали номидан филиал директори Шавкат Жахонович ҳам 10 га яқин меморандумларни имзолади. Мазкур форум келажакда икки томон учун ҳам фойдали бўлишини Шавкат Жахонович ҳам таъкидлаб ўтди.

 

ТИҚХММИ Бухоро филиали Матбуот хизмати
ТИҚХММИ матбуот хизмати