Халқаро илмий конфереция FORM-2020 ўз фаолиятини онлайн тарзда бошлади
Миллий тадқиқотлар Москва давлат қурилиш университети (НИУ МГСУ), Ханой шаҳар Миллий қурилиш университети (NUCE), Хо Ши Мин шаҳар Архитектура университети, Ханой Архитектура университети ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИИИМСХ) ҳамкорлигида XXIII Қурилиш – ҳаётий фаолиятни таъминлаш муҳитидир «CONSTRUCTION THE FORMATION OF LIVING ENVIRONMENT 2020» (FORM-2020), халқаро илмий конференция 2020 йил 22-25 апрелда Вьетнамнинг Ханой шаҳридаги Миллий қурилиш университетида ўтказилиши режалаштирилган эди.
2020 йил март ойида бошланган пандемия сабабли ушбу конференцияни ўтказиш муддати 2020 йил 23 сентябрга кўчирилганди. Бугун, Тошкент вақти билан 12-00 да FORM-2020 Халқаро Илмий Конференциянинг очилиш маросимига бағишланган ялпи мажлис, қурилиш соҳасидаги етакчи олимларнинг маърузалари билан бошланди. Ялпи мажлисда ҳамкор университетларнинг раҳбарлари Pham Duy Hoa, Акимов Павл, Vu Ngoc Anh, ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим кенгаши раиси, институтимиз ректори Уктам Умурзаков халқаро илмий конференция иштирокчиларини табриклашди.
Конференция ўз ишини 2020 йил 24-25 сентябрь кунлари қуйидаги илмий секцияларда давом эттиради:
- 1-Секция. «Ақлли» шаҳар (Smart city);
- 2-Секция. Замонавий қурилиш материаллари (Modern building materials);
- 3-Секция. Муҳандислик инфраструктураси (Engineering Infrastructure);
- 4-Секция. Бино ва иншоотларнинг ишончлилиги (Reliability of buildings and constructions);
- 5-Секция. Қурилишда менежмент (Management in construction);
- 6-Секция. Қурилишдаги янги технологиялар (New construction technologies).
Институтимизнинг 43 нафар профессор-ўқитувчилари ўзларининг илмий мақолалари билан қатнашишмоқда. Конференцияда муҳокамадан ўтган илмий мақолалар Scopus базасидаги илмий журналда чоп этилади. Конференция ишига муваффақиятлар тилаймиз.
ТИҚХММИ матбуот хизмати