Тайёрланаётган кадрлар сифати бўйича хамкорлик

2021 йил 23-апрель куни “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3702-сонли қарори, 2020 йил 29 октабрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-6097-сонли фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институтимизда соҳага оид иш берувчи ташкилот ва корхоналардан етакчи мутахассисларни ҳамда соҳа вакилларини жалб қилган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини ўқув режаларидаги фанлар ва ўқув дастурларини муҳокама қилиш ва такомиллаштиришга бағишланган семинар ташкил этилди.

 

Семинарда “ЎзАгросервис” АЖ, “Ўзстандарт” агентлиги, БМКБ “Агромаш”, Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи, “ЎзКейссервис” қўшма корхонаси, Вазирлар Махкамаси хузуридаги Агросервис инспекцияси ва бошқа кадрлар истемолчилари бўлган ташкилотлардан мутахассислар ташриф буюришиб, “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетида 5430100-“Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш”, 5430300-“Қишлоқ ва сув хўжалигида техник сервис”, 5430400-“Қишлоқ хўжалигида инновацион техника ва технологияларни қўллаш” бакалавриат таълим йўналишлари, 5А430101-“Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” магистратура мутахассисликлари ўқув режаларидаги фанлар ва уларнинг ўқув дастурлари муҳокама қилинди ва иштирокчилар ўзларининг фикр ва таклифларини билдиришдилар.

ТИҚХММИ матбуот хизмтаи