Янги сайловлар ўзгараётган Ўзбекистонга ярашади

Институтимиз профессор-ўқитувчи ходимлари 2019 йил 22 декабрда “Янги  сайлов, янги Ўзбекистон” шиори остида ўтказилган сиёсий жараён 730-сайлов участкаси аъзолари томонидан сайловчиларни юқори кўтаринки руҳда, пухта тайёргарлик кўрилган ҳолда  амалга оширилди. Сайлов-2019 халқимиз ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлганлигини барча сайловчилар, Демократик партиялардаги кузатувчи ва номзодларнинг ишончли вакиллари томонидан таъкидланиб, бир-бирини қўллаган ҳолда  Сайлов кодексида белгиланган демократик тамойиллар асосида ўтказилди.

730-cайлов участкасига ташриф буюрган бир қатор халқаро кузатувчилар, жумладан Монголиянинг Марказий сайлов комиссиясидан  Батмуиш Моймунх, Бямбас Оюумас ва Тавмесли Элина хонимлар; Россиянинг Санктпетербург шаҳридан Кобицкий Дмитрий Аркальевич, Долгая Мария Андреевна ва Пашнов Павел Леонидович; хамда Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган Сунь Чжуанчжн жаноблари сайлов жараёни билан танишишди, сайловчиларнинг Сайлов-2019 га бўлган муносабатини ўз кўзи билан кўришди ҳамда барча ташкилий ишлар юқори даражада ташкил қилинганлиги таъкидлаб ўтди. Сайлов-2019 жараёнини юқори даражада ўтказганликлари учун профессор-ўқитувчилар Тошкент шаҳар 50 - Минор округи комиссияси раисининг институт ректорига Ташаккурнома йўллади ва 730 сайлов комиссияси аъзоларини сертификат билан тақдирлади.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов