Диний ва дунёвий маърифат - тарбия қуроли

Диний ва дунёвий маърифат инсон бошидаги икки кўзнинг ўрни кабидир. Бир кўз билан ҳам кўриш, яшаш мумкин, лекин икки кўз билан воқеликни аниқ ва равшанроқ кўришга имкон бўлади. Оламни ҳис этишда, идрок қилишда  иккала кўз доимий равишда тафаккур ва тилнинг имтиёзларига йўл очади. Ўйлаш ва сўйлашга замин ҳам шундан. 2020 йил 25 август куни соат 11:00 да “ZOOM” платформаси орқали “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун “Талаба ёшлар орасида диний маърифатнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида онлайн маърифий учрашув ташкил этилди. Тадбир меҳмони Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Бош Имом хатиби, Мирза Юсуф жомеъ масжиди Имом хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий иштирок этдилар. Тадбирни "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультети декани Р.Хакимов модераторлик қилди. Тадбирда маърузачи томонидан иштирокчиларга тўғрилик, ота-онага ҳурмат, устозларнинг инсон ҳаётидаги ўрни, халоллик ва ҳаром, ота-она ва фарзанд муносабатлари, илм олишнинг муҳимлиги, катталар ва кичиклар ўртасидаги муносабатлар, шунингдек, бугун дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг мазмун-моҳияти хусусида диний нуқтаи-назардан муносабатлар билдирилиб, таҳлил қилинди. Тадбир қизғин савол-жавоблар асносида ўтди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати