Шеър сеҳрига меҳр

Ўз умрини, ҳаёт мазмунини шеъриятсиз тассаввур қилолмайдиган адиблар бўлади. Улар қалб малҳами, дил дардларини ифодаловчи восита, бадиий қурол сифатида шеъриятни эъзозлайди. Ўз туйғуларини, чизгилари ва сезгиларини  Ватан қадри халқ дарди билан боғлаб ақл чиғириғидан ўтказиб қоғоз юзига туширишади.

Ана шундай хассос, адиблардан бири  халқ шоири ва қаҳрамони Абдулла Ориповдир. Шоир ижодиётини кузатаркансиз, фалсафийликка йўғрилган нафосатни сезасиз. Унинг ижодиётига оид жуда кўп илмий рисола ва монография яратилиши шубҳасиз. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов айтганидек, “Абдулла Орипов феномени ҳали охиригача англанмаган тимсолдир”. ТИҚХММИда улуғ адиб Абдулла Орипов ижодига бағишланган “ЖОНАЖОНИМ, ШЕЪРИЯТ!” номли рукнда иқтидорли ёзувчи, журналист Абдусаид Кўчимовнинг шоир ҳақидаги “Мен шоирман, истасангиз шу...” деб номланган китобининг  онлайн тақдимоти бўлиб ўтди.

Институт проректори Рузимурат Чориев тадбирни кириш сўзлари билан очгач, Республика олий таълим кенгаши раиси, институт ректори, профессор, Умурзаков Ўктам Пардаевичга сўз берди. Улар институтда Абдулла Орипов ижодини оммалаштириш борасида қилинаётган турли йўсиндаги ишлар ва шоир номидаги махсус стипендия ҳамда кўкрак нишони таъсис этилганини фахр билан таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, тақдимот этилаётган китобнинг аҳамияти ҳақида сўз юритиб иштирокчи меҳмонларга ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдирдилар.

Унда китоб муалифи таниқли ёзувчи ва публицист, Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг бош директори  Абдусаид Кўчимов, адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди, “Ўзбеккино” миллий агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари, Шуҳрат Ризаев ҳамда шоирнинг қизи, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Шоира Орипова, ТИҚХММИ Қарши филиалининг раҳбари ва профессор ўқитувчилари ҳамда Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари фаол иштирок этишди. Абдусаид Кўчимов “Мен шоирман, истасангиз шу...” деб номланган хотира китобининг яратилиши билан боғлиқ маълумотларни келтириб ўтди. Сўздаги сеҳрни ва шеърдаги ҳикматни англаган адибнинг асарлари мангуллика муҳрланган.

Шуҳрат Ризаев эса шоирнинг ижодиётида фалсафийлик нафосатнинг уйғунлиги мавзусида сўз юритдилар. Шоирнинг қизлари Шоира Орипова отаси ҳақидаги хотиротлари билан ўртоқлашди. Сўнгра Абдулла Орипов номидаги ижод мактабининг 10-синф ўқувчиси Севинч Омонова, ТИҚХММИ “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг талабаси Дилноза Жабборова, “Гидромелиорация” факультети талабаси Соҳиба Имомомалиевалар ўзларининг ҳамда шоир шеърларидан намуналар ўқишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати