ТИҚХММИ ходим ва талабалари C.A.T science accelerator 2.0 да ғолибликни қўлга киритишди

Мамлакатимизда турли стартап лойиҳалар ва кўрик танловлар эълон қилинмоқда, жумладан, Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўтказиб келинаётган, дунё рейтингида ТОП 3 энг яхши дастур платформаларидан бири асосида фаолият олиб бораётган C.A.T science accelerator ҳам шулар қаторидан ўрин олган.

 

 

 

Ҳозирда C.A.T science accelerator нинг 2.0 дастури ўз фаолиятини бошлади, унда Марказий Осиё давлатларидан 253 дан ортиқ лойиҳалар дастлабки саралаш босқичига қабул қилинди, улар қаторида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси доценти Усманов Азиз Магдалиевич, докторант Озодов Эъзоз, магистрантлар Юсупов Муҳаммадсодиқжон ва Исмаилов Сарварбеклар томонидан ишлаб чиқилган “ Defuse-it ” лойиҳаси ҳам саралаш босқичида иштирок этди.

 

 

 

Институтимиз жамоасининг муваффақиятли лойиҳа ҳимояси натижасида “Defuse-it” жамоаси C.A.T science acceleratorнинг 2.0 дастурига қабул қилинди, жамоа Республика илғор технологиялар марказининг лабораториясидан фойдаландилар ва 6 ой давомида АҚШ, Япония, Буюк Британия илғор стартап мутахассислари, менторлар, трекерлари томонидан стартапларини ривожлантириш таълим дастурида иштирок этдилар. Қабул қилинган 18 та лойиҳалар дастурнинг иккинчи босқичига ўтди, рейтинг кўрсаткичлари бўйича “Defuse-it” энг юқори ўринни эгаллади.

 

 

 

“Defuse-it” лойиҳаси суғориш учун қўлланилувчи сувнинг тузланганлик даражасини пасайтириш учун қаратилган ускунаси билан иштирок этмоқда. Ушбу ускуна масофадан бошқариш GSM, AT mega 328 микропроцессори асосида яратилган ва қарор қабул қилиш тизими билан жиҳозланган.

 

 

2020 йил 25 сентябрида Инновацион ривожланиш вазирлигида ўтказилган  финал босқичида Марказий Осиё мамалакатларида финал босқичига этиб келган 10 стартап лойихалари билан белашган холда фахрли биринчи ўрини эгаладилар ва Инновацион ривожланиш вазирлиги лойихани молиялаштириш учун тавсия этилди. Эндиликда жамоа ўз бизнес режасини инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиши зарур.