Япониянинг SATREPS дастури доирасида Ўзбекистонлик олимлар иштирокида қўлга киритилган дастлабки ҳамкорлик лойиҳаси вазифалари муҳокама қилинди

Бугун Япония ва Ўзбекистоннинг нуфузли университетлари ва ташкилотлари томонидан Япониянинг SATREPS доирасида қўлга киритилган “Орол олди минтақасида ерлар шўрланишини камайтириш ва маҳсулдорлигини оширишга йўналтирилган сувдан фойдаланиш ва мониторингини олиб боришнинг янги технологиясини ривожлантириш”  мавзусидаги лойиҳа “Орол олди минтақасида ерлар шўрланишини камайтириш ва маҳсулдорлигини оширишга йўналтирилган сувдан фойдаланиш ва мониторингини олиб боришнинг янги технологиясини ривожлантириш” мавзусидаги лойиҳа фаолиятини ташкил этиш ва унинг дастурининг муҳокамаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси томонидан онлайн режимда ташкил этилган учрашувда Ўзбекистонинг Токиодаги Элчиси Ғайрат Фозилов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Юсупбек Казбеков, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назиров, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Халқаро бўлим бошлиғи Ибраим Ходжаев, International Fund for Saving Aral Sea (IFAS) раҳбари Вадим Соколов, International Innovation Center for Aral Sea Basin (IICAS) раҳбари Мурат Ганиев, ТИҚХММИ ректори Ўктам Умурзаков, UzGIP бош мутахассиси Гулчеҳра Хасанханова, Узгидромет директори Бахриддин Нишонов, “Панаев фарм” хўжалиги мутахассиси Қурбонов Алишер, Балиқ Нукус фермер хўжалиги раҳбари Калибек Прембетов, Тадбиркор аёллар ассоциацияси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Элибоева Назира ҳамда Япония томонидан JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари Казуко Такабатакэ ва Фарход Қурбонов, Киото университетидан проф. Танака Кенджи, Др.Тимур Хужаназаров, проф. Осаму Казан, Тохоку университетидан    др. Ёшия Тууже, Китакиюшу университетидан проф. Ясуи Хидинари, Мие университетидан проф. Мацуо Наоко, Чиба университетидан проф. Хигучи Ацуши, Кобе университетидан проф. Нагано Уки, Тоттори университетидан проф. Кристина Тодеричлар қатнашдилар.

Мазкур ўта долзарб масалалар ечимига йўналтирилган лойиҳани бажарилишини ва унинг натижаларини жорий этишда томонларнинг вазифалари ҳар томонлама муҳокама қилинди. Учрашувда др. Тимур Хужаназаров томонидан лойиҳанинг мақсади ва вазифалари, уларни бажаришда қўлланиладиган услуб ҳамда ёндашувлар бўйича тақдимот қилинди. Лойиҳанинг таркиби ва босқичлари борасида савол-жавоб билан аниқликлар киритилди. Учрашув сўнггида Ўзбекистон томонидан ташкилотлар лойиҳа доирасида бажаришлари лозим бўлган вазифаларини қамраб олган алоҳида тақдимот қилишига келишиб олинди. Учрашув илиқ ва муҳокамаларга бой тарзда бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Ғайрат Фозилов барча иштирокчиларга ташаккур билдирган ҳолда учрашувни якунлади.

ТИҚХММИ матбуот хизмати