Инсонга наф келтириш - олий бахт!
2019 йил 25 январда институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ.Шавазов, Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ф.Ирисов, институт психологи Ю.Нарметова ҳамкорлигида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ровожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” да амалга оширишга оид давлат дастуридаги вазифаларни бажариш юзасидан “Ёшлар- келажак бунёдкори” шиори остида давра суҳбати ўтказилди. Унда Республика ижтимоий болалар мослашув марказидан қатор психологлар ва ижтимоий бўлим ходимлари иштирок этишди ва тажрибали психологлар томонидан психологик тренинглар ўтказилди. Давра суҳбатида ижтимоий ҳимояга мухтож, чин етим ва кам таъминлаган факультет талабалари иштирок этди. Суҳбат жараёнида институтнинг “Ижтимоий ривожланиш” дастурини тузишда талбалардан фикр ва мулоҳазалар тингланди. Фаол талабаларимизга ва меҳмонларимизга Касаба уюшмасининг эсталик совғалари топширилди.