СLAAS компаниясининг расмий делегацияси

Тракторлар ишлаб чиқиш билан дунёда ном қозонган СLAAS компаниясининг расмий делегацияси стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш учун институтимизга ташриф буюрди. СLAAS компаниясининг Марказий Осиё бўйича директори, доктор Нильс Ройч бошчилигидаги делегация, яъни Василий Сейдер, Андрей Реймер, Бернд Хенн, шунингдек, суғориш тармоқларини ишлаб чиқиш бўйича Lindsay компанияси вакили Демин Кочелин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида келишди. 

Институтимиз ректори Ў.Умурзаков меҳмонлар учун институтимиз ҳақида қисқача маълумот бериб ўтгач, видеоролик намойиш этилди. Сўнгра институтимиз ректори мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида Ўзбекистонга олиб келинган қишлоқ хўжалиги техникалари хусусида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

СLAAS компаниясининг Марказий Осиё бўйича директори Нильс Ройч ўз бошчилигидаги делегацияси аъзолари билан таништиргандан сўнг узоқ ва икки томонлама ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш имкониятини олға сурди. CLAAS компанияси қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳанлисларини тайёрловчи Ўзбекистондаги етакчи ОТМ бўлган ТИҚХММИ билан ҳамкорлик қилиш фахр туйишларини айтиб ўтишди. Бунинг учун Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультетининг бир аудиториясини CLAAS компанияси услубида жиҳозлаб беришга келишиб олинди.

Lindsay компанияси вакили Демин Кочелин ўз навбатида ТИҚХММИнинг ўқув тажриба хўжалигида Lindsay компаниясининг сув тежаш технологик жиҳозларини жойлаштириш имкониятларини муҳокама қилинди. Учрашув ўзаро дўстона муҳитда ўтди. Учрашувдан сўнг эсдалик совғалари алмашилди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов