SUSADICA лойихасининг таянч докторантлари хисоботлари

2019 йилнинг 02 июл куни Иқтисодиёт кафедрасининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида SUSADICA лойихасининг таянч докторантлари хамда мустақил тадқиқотчиларнинг 6 ойлик хисоботлари хамда илмий ишлари муҳокамаси бўлиб ўтди. Мавзулар Ўрта Осиё учун янги ва долзарб хисобланиб иштрокчиларда жуда кўп саволлар, изоҳлар ва мунозаралар уйғотти. Докторант студентлар хам ўз тамонидан аудитория учун маслахатлари керак бўлган масаларда саволлар беришди.

Илмий таклифлар тақдимотлари қуйдаги қизиқарли ва долзарб саволларни қамраб олди: фермерларнинг сабирлик даражаси, янги кластер ва коперативларни ташкил этиш ва ривожлаништириш,  ер-ости сувлари бошқаруви, фермерлар ва бошқа истемолчилар томонидан ер-ости сувларининг ишлатилиши, фермерларнинг қанчалик янги технологияларни қўллашда таваккалчилик даражаси ва бошқалар. Муҳокамалар инглиз, рус ва ўзбек тилларида олиб борилди.

SUSADICA дастурининг мақсади Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши билан боғлиқ масалаларга қаратилган иқтисодий, ижтимоий ҳамда экологик барқарорликни ифодаловчи йўналишлари бўйича 5 та (1) фермер хўжаликлари реструктризацияси ва меҳнат муносабатлари, (2) қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар, (3) аграр сиёсат, (4) атроф-муҳит ўзгаришининг қишлоқ хўжалиги таъсири, (5) сув ресурсларини бошқариш мавзуларида 10 нафар(5 нафари Ўзбекистон, 1 Германия, 1 Клоумбия, 1 Туркманистон ва 2 нафар Қирғистон)докторантлар илмий тадқиқотлар олиб боришдан иборат.

 “Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 07 мартдаги ПФ-5687-сонли “Халқаро рейтинг ва индексларга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисидаги” Фармонида қўйилган вазифаларини бажаришни таъминлаш йўналишидаги фаолиятлардан бири сифатида Институт 2018 йил 1 октябрдан бошлаб Германиянинг Фольксваген (Volkswagen Stiftung) фонди кўмагида Германиянинг Лейбниц Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш (IAMO) ИТИ билан ҳамкорликда “SUSADIСА - Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш” докторантура (PhD) мактаби иш бошлади.

Матн ва фото суръатлар: SUSADICA проект координатори Мухамедова Н. Р.