Бутун оламни жо қилган юрак
Мустақиллигимиз асосчиси Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 - йил 30 - январда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли. Ўрта Осиё Политехника ва Тошкент Халқ хўжалиги институтларини тугатган. Муҳандис-механик ва иқтисодчи мутахассисликларига эга. Иқтисод фанлари номзоди. Меҳнат фаолиятини 1960 - йилда Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаган. 1961 - йилдан 1966 - йилгача В.П.Чкалов номидаги Тошкент Авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади. 1990 - йил 24 - март куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида И.Каримов Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди. 1991 - йил 31 - август куни И. Каримов тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди. Бугун Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Гидромелиорация” факултетининг 1 - курс талабалари “Ислом Каримов номидаги илмий – маърифий мемориал Оқсарой мажмуаси”га ташриф буюрушди. Талаба-ёшлар Биринчи Президентимизнинг бадиий кўргазмасига ҳам ташриф буюрди. Порлоқ хотирангиз доимо қалбимизда.
Қабрингизга келдим Ота,
Соғинибман очиғи...
Йиғлайвериб ғамга чўкди,
Кўзларим қорачиғи..
На бир таскин, на – да далда,
Сўзсиз қолган мамлакат.
Балки мендай йиғлаётир,
Сизсиз қолган мамлакат.
Ҳар ҳолда, бугунги кунда давлат раҳбари қароргоҳини Оқ уй деб аташ билан боғлиқ тарихнинг пойдеворини айнан ўзбек давлатчилигидан излаш кераклиги кундек аён бўлган кўринади. Бу – табиий. Ахир, башарият тарихида буюк Соҳибқирон бобомиз барпо этган темурийлар давлатидан буюкроқ давлат бўлганми ўзи?! Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўз қароргоҳига ном танлашда айнан шундан келиб чиқиб иш тутган. Мустақиллик бизга шу сўзларни бутун дунёга баралла айтиш имконини берди.
Гидромелиорация факултетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини О.Ҳабибуллаев ахбороти
Институт матбуот хизмати Р. Жуманиёзов