Нафосат ва назокат тимсоли

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида хотин-қизларга бўлган эътибор муҳимлигига доимо юзланамиз. Давлатимиз томонидан хотин-қизларга ажратилаётган кенг имкониятларнинг яққол мисоли- Зулфия номидаги давлат мукофоти таъсис этилганлиги, Президентимиз мурожаатномасига биноан қизлар учун ОТМ га киришда грантларни 2 баробарга кўпайтирилиши, Респубиликамизда яқинда тайинланган 4 нафар аёл ҳокимларни айтиб ўтишимиз мумкин. Ана шу ислоҳотларга ҳамнафас равишда.

Хотин-қизларнинг иқтидорларини қўллаб-қувватлаш, жамиятда гендер тенглигини таъминлаш, аёллар ҳақ-ҳуқуқларини, мажбуриятларини, бурчларини чуқурроқ англашида кўмаклашиш, ўз соҳасида илмий жиҳатдан изланаётган қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Республика лидер қизлар фестивали" бўлиб ўтди. Фестивалда Республикамизда ҳар томонлама ёшларга ўрнак бўлиб келаётган раҳбар аёллар, хотин-қизлар, Давлат мукофоти совриндорлари ҳамда тенгдошларига намуна бўлиб келаётган таълим муассаларида таълим олинаётган, танлаб олинган 200 дан ортиқ ёш қизлар иштирок этишди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтидан рўйхатдан ўтган 31 нафар иштирокчидан 1 нафари “Ер ресурсларини бошқариш” факултети 4-босқич талабаласи Норбоева Дилшода Ғайрат қизи Фан, Таълим йўналиши бўйича ўз лойиҳа тақдимоти билан иштирок этди ҳамда сертификат билан тақдирланди. Ташкилий қўмита раҳбарлари томонидан институтимизда амалга оширилаётган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ижобий ва намуна сифатида дея эътироф этилди. Институт раҳбариятига миннатдорчилик билдирилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати