Aхборот - ресурс марказида “Ахборот ва кутубхонашунослик- библиография асослари” курси
Олий таълим жамият фаолиятининг асосий ахборотлаштирилган бўғини ҳисобланади, бу эса ўз навбатида олий ўқув юрти Ахборот-ресурс марказининг кадрлар тайёрлашда ахборот таъминотидаги ролини аниқлашни талаб қилади. Таълим тизимида марказнинг роли барча ахборот оқимлари чамбарчас боғланган кутубхонага тааллуқлидир. Шу муносабат билан ТИҚХММИ АРМ ходимлари 1-курс талабаларига “Ахборот ва кутубхонашунослик - библиография асослари” курси бўйича машғулотлар ўтишни бошладилар. Бугунги талабалар – келажакда сув ва қишлоқ хўжалигининг мутахассисларидир, улар ўқув жараёни давомида ва жамоат ишларида доимий равишда улкан ахборот оқимларига дуч келадилар. Ушбу ўқув курсининг асосий мақсади – фойдаланувчи талабаларга АРМ фондида мавжуд адабиётларнинг кераклигини мустақил қидириш ва танлаш кўникмаларини ўргатиш, компьютер технологиялари ва электрон дастурлари (ИРБИС – АРМ - Китобхон)дан, шу жумладан анъанавий Алфавитли ва Системали каталоглардан фойдалана олишни ўргатишдан иборатдир. АРМ ходимлари – Ф. Т. Тўхтаева ва Н. Ю. Миличенкова маърузаларни тақдимот асосида олиб бормоқдалар, талабаларни ТИҚХММИ АРМ тарихи, асосий бўлимлари, фойдаланиш қоидалари билан таништириб ўтмоқдалар. Шу билан бир қаторда факультетлар бўйича талабаларнинг кутубхонага аъзолигини уюштирмоқдалар. Амалий машғулотларда талабалар керакли адабиётларни электрон ва анъанавий каталоглардан мустақил равишда қидириш бўйича амалларни бажариб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олмоқдалар.
АРМ директори в.б. М. Ахмедова