Сайлов сийлов эмас, синовдир

2019 йил 4 октябр куни ТИҚХММИ Қарши филиалида “2019 йил 22 декабр Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови куни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир талабалар билан очиқ мулоқот шаклида ташкил этилди. Тадбирни илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Ҳ.А.Равшанов олиб борди. Тадбирда ТИҚХММИ Қарши филиали директори З.М.Муқимов, ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Р.Убайдуллаев, илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Ҳ.А.Равшанов, “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” факультети декани У.И.Қодиров, “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи Б.Б.Рўзиқулов, таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи О.Ж.Примов, 15 нафар академик гуруҳ мураббийлари ҳамда 254 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни ТИҚХММИ Қарши филиали директори Зарип Мажлисович Муқимов кириш сўзи билан очди. Тадбир меҳмонлари Қарши тумани сайловини мувофиқлаштирувчи туман сайлов комиссияси аъзоси Ғайрат Жумаевич Эргашев “Сайловда кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг ўрни ва роли” мавзусида, Қарши шаҳар 29-сонли “Ўзбекистон” сайлов округи раиси Қаҳрамон Абдиевич  Маҳманазаров “Сайлов ҳуқуқи эркинлиги – фуқаролик жамиятининг муҳим мезони” мавзусида, ТИҚХММИ Қарши филиали “Ўзбекистон тарихи” кафедраси мудири Чарос Хусановна Темирова “Сайловлар–демократия кузгуси” мавзусида талабаларга Ўзбекистон сайлов қонунчилиги, Ўзбекистон Республикаси сайлов кодекси, ундаги янгиликлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари, Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссияларининг вазифалари ва ваколатлари, сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари, демократик сайлов, сайловчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида батафсил тушунтириб беришди. Талабалар томонидан берилган саволларга тадбир қатнашчилари томонидан аниқ, қисқа ва тушунарли тарзда тўлақонли жавоб берилди. Тадбир қизиқарли ва мунозараларга бой тарзда кўтаринки кайфиятда ўтди.

 

Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов