Республика олий таълим кенгашининг 1-йиғилиши
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1037 - сонли қарори билан Республика олий таълим кенгаши ташкил этилганди. Кенгаш юридик мақомга эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилот сифатида фаолият юритиши белгиланган бўлиб, ТИҚХММИда 2020 йилнинг 6 январь куни Республика олий таълим кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш раиси Умурзаков Ўктам Пардаевич тадбир иштирокчиларини, аниқроғи, кенгаш таркиби билан таништириб ўтди. Сўнгра ушбу нодавлат нотижорат ташкилотнинг мақсад вазифалари хусусида сўз юритди. Даставвал, кенгаш аъзолари рўйхатини келтириш мақсадга мувофиқ.
Республика олий таълим кенгаши таркиби
- Умурзаков Ўктам Пардаевич - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, Кенгаш раиси
- Ташкенбаев Улуғбек Нигматович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи, Кенгаш раиси ўринбосари
- Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар,фан, таълим, соғлиқни сақлаш,маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ёшлар иттифоқи раиси
- Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич - Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири
- Бекмуродов Адхам Шарипович - “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори вазифасини бажарувчи
- Файзиева Дилором Хуснитдиновна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати
- Аллаев Қахрамон Рахимович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги
- Тожибоев Комилжон Шаробитдинович - Ўзбекистон Республикаси Ботаника институти директори
- Холмурадов Рустам Ибрагимович - Самарқанд давлат университети ректори
- Рихсиева Гулчехра Шовкатовна - Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори
- Каримов Комилжон Хамидович - Тошкент Халқаро Вестминстер университети ректори
- Саломов Ўктам Рахимович - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори
- Хасанов Атабек Абдирашидович - Халқаро пресс- клуб раиси ўринбосари
- Сафаров Мамадамин Абдуғаппорович - Ўзбекистон 24 телеканали директори
- Самадов Ғуломжон Хурсандович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи
- Мухамадали Абдуқундузов - Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти
- Рахматов Муртазо Ахмедович - БСТ Кластер раҳбари, профессор
- Шермухаммедов Абдулазиз Адилхакович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси бош илмий котиби
- Жонибеков Нодир Давранович - Ватандош, Германиянинг Лейбниц илмий тадқиқот институти катта илмий ходими, фалсафа доктори
- Фармонов Бобур Бахромович - Илм фан ва таълим тарбияни ривожлантириш Ziyo Forum фонди раиси
- Худайбердиев Хушнуд Ғайратович - Ижтимоий тармоқлардаги “Xushnudbek.uz” саҳифалари админстратори
Йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар қуйидагилардан иборат бўлди.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1037-сонли “Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган асосий вазифалар тўғрисида (масъул: Умурзаков У.П.)
- Республика олий таълим кенгашинингтаркиби билан таништириш ва уларга юклатилган вазифалар тўғрисида (масъул: Умурзаков У.П.)
- Республика олий таълим кенгашининг Уставини тасдиқлаш
- Республика олий таълим кенгашининг 2020 йилги иш режаси лойиҳасини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш
Кенгаш раиси нодавлат нотижорат ташкилотнинг асосий фаолият йўналишлари, функциялари борасида қуйидаги маълумотларни келтириб ўтдилар. Профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчиларнинг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш орқали олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш кенгашнинг асосий вазифаларидандир. Шунингдек, олий таълимни давлат томонидан бошқариш тизими самарадорлигига ва профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароитлар, улар томонидан таълим беришда қўлланилаётган таълим-тарбия усулларининг таъсирчанлигига ҳолисона баҳо бериш ҳамда таълим беришда юқори сифатни таъминлаш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ҳам кенгашнинг муҳим функцияларидандир. Буларан ташқари олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва педагогларнинг илмий-инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича ишларни мазмунли ва мақсадли ташкил этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳам ташкилотнинг вазифалари таркибига киради.
Айни пайтда халқаро алоқалар натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, қўшма дастурлари самарадорлигини баҳолаш, ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш, чет эллик профессор-ўқитувчилар ва хориждаги ватандошларни олий таълим тизимига жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек, олий таълим муассасаларининг миллий ва халқаро рейтинг кўрсаткичларини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш ва уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашиш шу аснода олий таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва такомиллаштириш бўйича хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш асосида уларни республика олий таълим муассасалари шароитида қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш унинг мақсад ва вазифалари таркибидан жой олади. Турли ташкилот ва муассасалар вакилларидан таркиб топган кенгаш аъзоларига 8 банддан иборат вазифалар юкланди ва улар ана шу фаолият йўналишларига масъул сифатида бириктирилди.
Кенгаш фаолияти йўналишлари бўйича масъуллар
1) профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчиларнинг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажриба таҳлили асосида олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш; масъуллар (Тошкенбоев У.Н, Рихсиева Г.Ш)
2) олий таълимни давлат томонидан бошқариш тизими самарадорлигини, профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароитлар ва улар томонидан таълим беришда қўлланилаётган таълим-тарбия усулларини тизимли таҳлил қилиб бориш; масъуллар (Саъдуллаев А, Хасанов, А, Абдуқундузов М.)
3). таълим сифатини таъминлаш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш; масъуллар (Файзиева Д., Сафаров М, Самадов Ғ.)
4). олий таълим муассасаларининг фаолиятида шаффофлик ва холислик тамойиллари тўлақонли амал қилишини, коррупцияга шароит яратувчи омилларнинг барвақт олдини олиш ҳамда бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; масъуллар (Худойбердиев Х, Фармонов Б)
5). олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш, педагог кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларнинг илмий-инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича ишларни мақсадли ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; масъуллар (Абдурахмонов И.Ю, Тожибоев К, Шермухаммедов, А.)
6).олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик натижадорлигини тизимли таҳлил қилиб бориш, қўшма таълим дастурлари самарадорлигини баҳолаш, ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш, чет эллик профессор-ўқитувчилар ва хориждаги ватандошларни олий таълим тизимига кенг жалб этиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш; масъуллар (Бекмуродов А, Аллаев Қ.Р.)
7). олий таълим муассасаларининг миллий ва халқаро рейтинг кўрсаткичларини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш ва уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашиш; масъуллар (Холмуродов Р.И, Каримов К, Саломов Ў.)
8). илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида республика олий таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш; масъуллар (Джанибеков Н, Рахматов М.)
Улар муаммоларни ечишлари борасида ўзаро фикр алмашишлари мумкин, бу тахминий тарзда ҳавола этилаётгани Кенгаш раиси томонидан эътироф этилди. Сўнгра Кенгашнинг асосий вазифа ва мақсадлари бўйича ўзаро мулоҳаза ва мунозарага ўтилди. Р. Холмуродов, У. Ташкенбаев, Х, Худойбердиев, Қ. Аллаев, Б. Фармонов, М. Сапаров, Г. Рихсиевалар ўз таклиф ва тавсияларини билдириб ўтишди. Кенгашнинг кейинги йиғилишида олий таълим олдида турган муаммолар бўйича конкрет ишларни амалга оширишга келишиб олинди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов